Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Меҳр дафтари”га киритилган 20 нафар ёшларга 63 ҳил турдаги буюм ва жиҳозлар топширилди.
2023-07-18 11:48:19 188
Қува туманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган “Меҳр дафтари” тизимини жорий етиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2022 йил 17 январь кунги 26-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда
Ҳусусан “Меҳр дафтари”га киритилган 20 нафар ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг талаб ва истаклари ҳамда қизиқишларидан келиб чиқиб 63 ҳил турдаги буюм ва жиҳозлар топширилди.
Туман ҳокимлигида ўтказилган учрашувда туман ҳокими Халимжон Умаров ушбу ёшлар билан учрашиб уларга мотокултуватор, тикув машинаси, компюьер жамланмаси ва бошқа турдаги жиҳозлар ҳамда буюмларни топширди.