Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Юзия маҳалласининг ички йўлларида асфальтлаштириш ишлари амалга оширилмоқда

×

 2023-08-16 08:59:03    217

PDF yuklash
Chop etish


Юзия маҳалла фуқаролар йиғинидаги Ғурур кўчаси 640 метр,  Тараққиёт кўчаси 750 метр, Олмазор кўчаси 1 км, Рамазон кўчаси 1.5  км ички йўллари асфальтлаштирилмоқда
Аввал ҳабар берганимиздек Қува тумани 1-сектор ҳудудидаги Юзия маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли мурожаатларини ўрганиш, маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш мақсадида сектор ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган ҳатлов жараёнида аниқланган муаммоларни ижобий ҳал этиш мақсадида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳусусан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига асосан ҳудуддаги 10,5 км ички йўлларни асфальтлаштириш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда маҳалла фуқаролар йиғинидаги Ғурур, Тараққиёт, Олмазор, Рамазон кўчаларининг жами 3.9 км ички йўлларини асфальтлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Ҳудудда ободонлаштириш ва қурилиш ишлари давом этмоқда.