Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сайёр қабуллар: муаммоларни ҳал қилишнинг самарали механизми
2023-11-08 11:31:37 181
Қува туманидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида жойларда сектор раҳбарлари томонидан сайёр қабуллар мунтазам ўтказилиб келинмоқда.
Ҳусусан бугун Қува тумани ҳокими Ҳалимжон Умаров томонидан 1-сектор биносида жисмоний ва юридик шахслар иштирокида “Сайёр қабул” ўтказилди. Ўтказилган қабулда туман прокурори О.Тошматов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қува тумани Халқ қабулхонаси мудири М.Мўйдинов ҳамда тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан коммуникация тадмоқларини яхшилаш, бандликни таъминлаш, моддий ёрдам ажратиш, даволаниш, уй-жойини таъмирлаш, имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратиш масаласида 36 та мурожаатлар келиб тушди.
Билдирилган мурожаатларнинг 27 таси тегишли масъулларни жалб этган ҳолда жойида ижобий ҳал этилди. Муддат талаб қилган мурожаатларни белгиланган тартибда ўрганиб чиқиш ва ижобий ҳал этиш чораларини кўриш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.