Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Аҳоли мурожаатлари ўрганилди
2023-11-14 15:25:21 202
Ижтимоий тармоқлар орқали “Қува тумани ахолисига электр энергиясини етказиб берилар, қиш келмасдан свет ўчадия” сарлавҳаси остида чоп этилган мурожаат туман ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди.
Мурожаат юзасидан туман электр тармоқлари корхонаси қуйидагиларни маълум қилади.
Жумладан туманда 2023-2024 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, аҳолини электр энергияси билан мунтазам таъминлаш, ҳудудлардаги аварияларнинг олдини олиш мақсадида мавжуд трансформаторлар ва ҳаво тармоқларида таъмирлаш ва реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.
Ушбу жараёнлар даврида хавфсизлик чораларини кўриш мақсадида мазкур ҳудуд вақтинча электр тармоғидан узилган.
Шунингдек туманга 110 КВли тармоғини олиб келиниши жараёнида хавфсизлик чораларини кўриш мақсадида юқори кучланишли 35 КВли тармоқлар вақтинча тармоқдан узиб туришга тўғри келмоқда. Шу сабабли ҳудудларда қисқа узилишлар кузатилмоқда. Бу ҳақда электр тармоқлари корхонасининг телеграм ижтимоий тармоқлардаги гуруҳлари орқали доимий фуқароларга ахборотлар бериб борилмоқда. Қисқа муддатларда мазкур камчиликлар бартараф этилади.