Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қува туманида вилоят банк раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
2024-04-04 20:55:03 121
Бугун ЎзМиллийбанк ҳамда Халқ банки вилоят бошқармалари бошлиқлари иштирокида тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди ва ечим топилди.
Ўтказилган тадбирда Қува туманидаги Агробанк, ЎзМиллийбанк, Халқ банкининг раҳбарлари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва тадбиркорлар иштирок этди. Унда вилоят банк раҳбарлари томонидан тадбиркорлик субъектларига кредитлар ажратилиши ва уларнинг фаолиятида муаммолар атрофлича кўриб чиқилди.
Семинар тарзида ташкил этилган учрашувда ажратилаётган имтиёзли кредитлар бўйича тўлиқ тушунчалар берилди ҳамда 20 дан ортиқ тадбиркорларнинг муаммолари эшитилди. 10 дан ортиқ муаммолар ижобий ҳал этилган бўлса қолганлари бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ва барча масалалар назоратга олинди.