Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ёшга доир нафақами ёки пенсия? Пенсия кимларга, нафақа кимларга берилади?
2024-05-29 09:40:37 104
❓ Ёшга доир нафақами ёки пенсия? Пенсия кимларга, нафақа кимларга берилади?
▫️1. Пенсия нима? Пенсия – бу етарлича иш стажига эга бўлган фуқароларга ва уларнинг оилаларига давлат томонидан тўланадиган ижтимоий таъминот ҳисобланади. Пенсияни тайинлаш тартиби алоҳида Қонун билан амалга оширилади. Қонун билан батафсил бу ерда танишиш мумкин.
▫️2. Пенсиянинг қандай турлари бор? Давлат пенсияларининг қуйидаги турлари мавжуд:- ёшга доир пенсияси;- ногиронлик пенсияси;- боқувчисини йўқотганлик пенсияси.
▫️3. Пенсияларнинг миқдори қанча? Ҳозирги кунда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ойига 372 000 сўмни ташкил этади.Шунингдек: ➖ ёшга доир энг кам пенсия миқдори — ойига 725 000 сўм; ➖ ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори — ойига 800 000 сўм; ➖ 1941 — 1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда — ойига 3 527 000 сўм; ➖ белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (725 000 сўмдан) 800 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори — ойига 800 000 сўм; ➖ иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 608 000 сўм; ➖ боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори — ойига 608 000 сўмни ташкил этади.
▫️4. Нафақа нима? Нафақа — ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга бериладиган пул тўлови ҳисобланади.Нафақалар хилма-хил бўлганлиги боис уларни тайинлаш турли хил норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.
▫️5. Нафақанинг қандай турлари бор? Ўзбекистонда нафақанинг қуйидаги турлари мавжуд:- ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси;- парваришлаш нафақаси;- ногиронлик нафақаси;- боқувчисини йўқотганлик нафақаси;- ёшга доир нафақа;- кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа;- ишсизлик нафақаси;- ишдан бўшатиш нафақаси.
6. Нафақаларнинг миқдори қанча? Ҳозирда нафақаларнинг миқдори қуйидагича: ➖ меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 800 000 сўм; ➖ зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 621 000 сўм; ➖ ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори — ойига 621 000 сўм; ➖ боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори — ойига 621 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун — 212 000 сўмдан.