Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қува туманида яна янги бино қад ростлади
2019-04-06 10:44:24 743
Мамлакатимизда бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб берилмоқда. Мазкур имкониятлардан оқилона фойдаланиб бугунги кунда туманимизда ҳам кўплаб инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида янги иш ўринлари яратилиб аҳолига ҳар томонлама қулайликлар яратилмоқда.
Жорий йилнинг 5 апрел куни туманимизда "Ишонч кредит савдо" туман филиалининг очилиш маросими катта тантана ва кўтаринки руҳда ўтказилди. Тантанали очлиш маросимида туман ҳокими, туман прокурори, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ҳамда тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Мазкур савдо мажмуасининг очилиши муносабати билан элимиз ҳизматидаги санъаткорлар ишитрок этиб туманимиз аҳолисини кайфиятини кўтардилар.
Ушбу савдо мажмуаси аҳолига уй-рўзғор буюмлари, турли ҳил техникалар, спорт анжомлари, болалар ўйинчоқлари, мебеллар ва бошқа турдаги маҳсулотларни аҳолига қисқа ва узоқ муддатли кредитга бериш йўли билан савдо қилади. Савдо мажмуасида бугунги кунда 30 га яқин туманимиз ёшлари фаолият олиб бориб иш билан таъминландилар.
Сиз ҳам мазкур савдо мажмуасига ташриф буюриб ўзингиз учун зарур бўлган маҳсулотларни сотиб олишингиз мумкин.