Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ” ЎТКАЗИЛДИ.
2020-01-05 15:26:59 717
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш ҳамда ёшларни касб-хунар йўналтириш мақсадида жорий йилнинг 4 январ куни Қува туман ҳокимлиги биносида туман ҳокими Курбанов Равшанбек Хайдаралиевич тумандаги ёшлар билан учрашди. Шунингдек мазкур мучрашувда туман ИИБ бўлими, туман Мудофаа бўлими, Ҳарбий қисм командир ва аскарлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қува туман Кенгаши ҳамда тегишли ташкилотлар иштирок этдилар.
Учрашув давомида мамлакатимизда Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда олиб борилаётган ислоҳотлар, шунингдек туманимизда ёшларнинг билим олишлари, улар ўртасида соғлом турмуш тарғиб этиш борасида қилинаётган ишлар ҳамда туманимизда бўлаётган ўзгаришлар ҳақида ёшлар билан ўртоқлашилди.
Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Бундан ташқари туман ёшлари томонидан билдирилган таклиф ва муаммоларга туман ҳокими томонидан ечим топилди.
Қува туман ҳокимлиги
Аҳборот ҳизмати