Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
АҲОЛИ МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ.
2020-01-29 17:36:51 798
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 март кунги ПҚ-3630-сонли ҳамда 2018 йил 27 июндаги ПҚ-3812-сонли қарорларига асосан “Обод қишлоқ” дастури доирасида Қува тумани маркази ва қишлоқ жойларининг меъморий қиёфасини янгилаш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш мақсадида гулзорлаштириш, кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ҳамда ички йўлларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек тумандаги тупроқ қопламали ички йўлларни шағаллаштириш мақсадида ҳам ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан бугунги кунда аҳоли яшаш пунктларидаги ички йўлларни таъмирлаш мақсадида 2019 йил декабр ойининг ўзида жами 76 км йўллар шағаллаштирилди. Ҳозирда ушбу ишлар давом этмоқда.
Биргина тумандаги Қалинпўстин махалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳам ўтган 2019 йил давомида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга ширилди. Жумладан ҳудуддаги кўп қаватли уйларнинг ташқи кўринишлари, том қисмлари таъмирланди, аҳоли учун очиқ айвон, болалар майдончалари қурилди, йўлакларга битон қопламалар ётқизилди, ичимлик суви тармоқлари тортилди, ёритиш чироқлари ўрнатилди. Ҳудуддаги
1,5 км ички йўлларни шағаллаштириш ишлари амалга оширилди.
Жорий йилнинг 27 январ куни телеграм ижтимоий тармоғининг “@sizdan telegram” канали орқали “Мактаб кўчаси шўро замонидан бери таъмирланмаган” сарлавҳаси остида чоп этилган мақоли кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Мавжуд муаммони бартараф этиш мақсадида туман ҳокими ўринбосари Х.Рустамов ҳамда мутасадди ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳ муаммони жойига бориб ўрганишди.
Ўрганиш давомида мазкур кўчани асфальтлаштирилганлигига узоқ йиллар бўлганлиги ҳамда вақт ўтиши билан йўллар қисман таъмирталаб ҳолга келиб қолганлиги аниқланди. Мутасадди раҳбарлар томонидан бу ерда истиқомат қилувчи фуқароларга тумандаги ички йўллар “Обод қишлоқ” дастури доирасида навбати билан асфальтлаштирилаётганлиги ва мактаб ҳудудидаги “Қалинпўстин” кўчасининг 350 метр қисмини жорий йилнинг 3-чорагида тўлиқ асфальтлаштириш режалаштирилганлиги юзасидан тушунтирилди.
Қува туман ҳокимлиги
Ахборот ҳизмати