Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Қувада рухсатсиз метан «заправка» қурилмоқда. Буни ҳокимлик ҳам тўхтата олмаяпти”сарлавҳали мақола юзасидан БАЁНОТ

×

 2020-01-31 17:12:57    801

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 30 январ куни “Kun.uz” ижтимоий тармоғи ҳамда телеграм ижтимоий тармоқларида кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган “Қувада рухсатсиз метан «заправка» қурилмоқда. Буни ҳокимлик ҳам тўхтата олмаяпти” сарлавҳаси остида чоп этилган мақола юзасидан вилоят Қурилиш бош бошқармаси, вилоят “Ўзнефтегазинспекцияси”, вилоят Ер ресурслари ва Давлат кадастри бошқармаси ҳодимлари ва тумандаги ваколатли Давлат ташкилотлари вакиллари, «Metan Omad Savdo» МЧЖ томонидан Ифтихор МФЙ Лайлакуя кўчасида қурилаётган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасига қуришга рухсат берувчи тегишли ҳужжатлар ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 октябрдаги 02-16-36-15-сонли топшириғи билан “Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида автомобилларга табиий газ билан тўлдириш компрессор шаҳобчалари тармоғини ривожлантириш ва мақбул жойлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 05-06/1-2883-сонли (28.02.2019 йил 10) йиғилиш баёни билан тасдиқланган 2016-2020 йилларда вилоят ҳудудида автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор шаҳобчалари қуриш дислокациясига қўшимча АГТКШ қуриш дислокациялари киритилган.

Мазкур топшириқ билан қўшимча киритилган АГТКШ қуриш дислокациясига асосан «Metan Omad Savdo» МЧЖга қарашли Қува тумани “Лайлакуя” кўчаси ҳудудида жойлашган бино ва иншоотларни реконструкция қилиб, АГТКШ қуриш дислокацияси тасдиқланган.

Қува тумани ҳокимининг 08.01.2020 йилдаги 38-сонли мурожаатига асосан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 17.01.2020 ййилдаги 27/1-125-сонли, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг 17.01.2020 йилдаги 01/10-122-57-сонли, Саноат хавфсизлиги ҳудудий инспекциясининг 18.01.2020 йилдаги 36/10-сонли ҳамда бошқа ваколатли ташкилотларнинг тегишли хулосалари асосида «Metan Omad Savdo» МЧЖга қарашли Қува тумани “Лайлакуя” кўчаси ҳудудида жойлашган бино ва иншоотларни реконструкция қилиб, АГТКШ қурилиши маълум қилинган.

Ушбу АГТКШ қуриш масаласи тумандаги “Ифтихор” маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла фаоллари ва қурилиши режалаштирилаётган АГТКШга чегарадош бўлган якка тартибда қурилган ҳовли-жой эгалари билан муҳокама қилиниб, фуқароларнинг ёзма равишда розилик хатлари олинган.

Қува тумани ҳокимининг 18.01.2020 йилдаги 17-сонли қарори билан «Metan Omad Savdo» МЧЖга тегишли бўлган жами 5973,9 кв. метр ер майдонида жойлашган тумандаги “Ифтихор” МФЙ Мурувват кўчаси 118-уйни ҳамда қурилиши тугалланмаган колбаса ишлаб чиқариш цехи бино ва иншоотларини бузиб, ўрнига автомобилларга табиий газ тўлдириш компрессор шаҳобчаси (АГТКШ) бино-иншоотлари қуриш учун рухсат берилган бўлиб, мазкур қарор билан буюртмачи зиммасига шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун зарурий тегишли ҳужжатлар тўпламини расмийлаштириш ва белгиланган тартибда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш вазифалари юклатилган.

Бироқ, «Metan Omad Savdo» МЧЖ томонидан шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун зарурий бўлган (архитектура-режалаштириш топшириғи, тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари ва лойиҳа ҳужжатларининг ижобий экспертиза хулосалари) ҳужжатларни расмийлаштирмасдан ўзбошимчалик билан қурилиш-монтаж ишларини бошлаб юборган.

Ўзбекистон Республикаси “Шаҳарсозлик кодекси”нинг 8-моддасига асосан юридик ва жисмоний шахсларнинг шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш чоғида атроф-муҳитга, маданий мерос объектларига, шаҳар, қишлоқ ландшафтларига, муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмалар объектларига, ҳудудларни ободонлаштириш объектларига зарарли таъсир этадиган, учинчи шахсларнинг қонуний манфаатларига дахл этадиган ҳамда чегарадош ер участкалари ва бошқа кўчмас мулк объектларининг мулкдорлари, эгалари ёки мазкур участка ва объектлардан фойдаланувчилар ҳуқуқлари амалга оширилишига монелик қиладиган хатти-ҳаракатлар содир этмасликлари ҳамда ер участкалари ва бошқа кўчмас мулк объектларидан шаҳарсозлик регламентларига риоя этган ҳолда фойдаланиш мажбуриятлари белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси “Фуқаролик кодекси”нинг 212-моддасида “Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади” деб кўрсатилган.

Юқоридаги ҳолат аниқлангандан сўнг, туман қурилиш бўлими томонидан «Metan Omad Savdo» МЧЖнинг АГТКШ бино ва иншоотларининг қурилиш-монтаж ишларини тўхтатилиши ҳақида ёзма равишда огоҳлантириш хати берилган.

«Metan Omad Savdo» МЧЖнинг 31.01.2020 йилдаги 4-сонли кафолат хатига кўра, АГТКШ бино ва иншоотлари қурилишини тўхтатганлиги ҳамда шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун зарурий бўлган тегишли ҳужжатлар тўпламларини ишлаб чиқмасдан (расмийлаштирмасдан) туриб қурилиш ишларини бажармаслиги ҳақида кафолат берган.

Бугунги кунда, АГТКШнинг қурилиш участкасида, тасдиқланган лойиҳа-смета ва бошқа ҳужжатлар мавжуд бўлмаганлиги сабабли қурилиш ишлари ШНҚ 2.09.20-08 “Автомобилларга ёқилғи қўйиш станциялари” меъёрий талабларининг 2.2.6-банди ва 6-жадвали асосида олиб борилаётганлигини  ўрганиб чиқиш имокнияти мавжуд эмас.

Юқоридагиларга кўра, «Metan Omad Savdo» МЧЖ томонидан Қува тумани “Ифтихор” МФЙ, “Лайлакуя” кўчаси ҳудудида жамиятга тегишли бўлган мавжуд бино-иншоотлар ўрнида АГТКШ бино ва иншоотларининг қурилиш ишлари Ўзбекистон Республикаси “Шаҳарсозлик кодекси”нинг 8-моддаси талабларига риоя этмаган ҳолда, яъни шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсат берувчи зарурий ҳужжатларни расмийлаштирмасдан туриб, ўзбошимчалик билан олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари тўхтатилганлигини маълум қиламиз.