Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
УЙДА ҚОЛИНГ ХУШЁР БЎЛИНГ
2020-07-24 12:34:47 728
Қува тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан ахоли яшаш жойлари хамда халқ хўжалиги масканларида фавқулодда вазиятлар ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида кўрилган чора–тадбирлар ва олиб борилган профилактик ишлар етарли даражада олиб борилишига қарамай туманимизда 2020 йил 15 май кунигача содир бўлган ёнғинлар сони 17 (19) тани ташкил этиб, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан ёнғинлар сони 2 тага яъни, 4 фоизга камайишига эришилган.
-ёнғинларда инсонларни халок бўлиш холати 2 тани ташкил этиб, 2020 йилни шу даврига нисбатан (1 тага) ёки 50 фоизга кўпайган;
-инсонларни тан жарохати олиш холлари қайд этилмаган. Объектлар бўйича, маъмурий-жамоат муассасалар иморатлари содир бўлган ёнғинлар сони 0 тани ташкил этиб, 2019 йилни шу даврига нисбатан (1 тага) ёки 100 фоизга, транспорт воситалари содир бўлган ёнғинлар сони 1 тани ташкил этиб, 2019 йилни шу даврига нисбатан (2 тага) ёки 100 фоизга камайишга. Ахоли яшаш хонадонларида содир бўлган ёнғинлар сони 16 тани ташкил этиб, 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 16 тага (16-16) ёки 0 фоиз ўзгаришсиз қолганини. Ёнғинлар келиб чиқишига, асосан уй эгаларининг яшаш хонадонларида молхона яқинида хашак уюумларини ёқиб, очиқ оловни назоратсиз қолдириши натижасида содир бўлаётганлиги сир эмас. Биламизки олов тилсиз ёвдир, озгина бепарволик катта талофатлар олиб келиши мумкин.
Қува тумани ФВБ
бошлиғи ўринбосари
П ва НБ бошлиғи
Маъруфов Иқболжон
Қобилович