Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди.
2021-08-20 11:06:37 623
2021 йил 28 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “Судлар тўғрисида”ги ЎРҚ-703-сонли Қонунни имзолади унга кўра барча судларда ишлар очиқ суд мажлисларида кўрилади. Ишларни ёпич суд мажлисида кўриб чиқишга фақат қонунда белгиланган ҳолларда йўл қўйилади.
Ушбу қонунга кўра, қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари барча давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролар учун мажбурийдир ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши шарт.
Суд ҳужжатларини ижро этмаслик қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Шунингдек, Суд мажлиси залида қанташаётган шахслар, жумлада оммавий ахборот воситалари вакиллари қонунда белгиланган тартибда фотосуратга олиш, видео ва аудио ёзувни амалга ошириши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида суд ишларини ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайан жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилада.
Олий суд қуйи судларнинг судлов фаолияти устидан назорат олиб бориш ҳуқуқига эга этиб белгиланди.
З.Омонов
Жиноят ишлари бўйича
Қува тумани судининг раиси