Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Онасига тазйиқ ўтказган фарзанд
2021-08-20 11:18:34 586
Она-бола ўртасидаги совуқ муносабатлар бир кунда пайдо бўлмаган. Улар кунда бўлмаса-да кунаро жанжаллашиб турганидан қўни-қўшнилар, яқинлари хабардор бўлган. Она-бола билан ҳудуд профилактика инспектори бир неча бор профилактик суҳбат ўтказган.
Маҳалла фаоллари, оқсоқоллар ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳам она-болани муросага келтириш борасида амалга оширган қатор профилактик ишларга қарамай жанжал барҳам топмаган.
Шундан сўнг Қува тумани ИИБ томонидан Зарифахонга (ўзгартирилган) нисбатан 2021 йил 16 март куни ҳимоя ордери берилган, унинг фарзанди Шокиржон (ўзгартирилган) ушбу ҳимоя ордери талабларини бузиб, 2021 йил 25 март куни яшаш хонадонидан онасини чиқиб кетишни талаб қилиб, унга турли руҳий тазйиқлар ўтказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шокиржонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК 2061-моддаси (Тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик) билан маъмурий иш ҳужжатлари расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Қува тумани судига мазмунан кўриш учун юборилган, тумани судининг 15.04.2021 йилдаги қарорига кўра
Ш.М Ўзбекистон Республикаси МЖтК 2061-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди ва ундан маъмурий қамоқ харажатлари ундириш белгиланди.
Хулоса қилиб айтиш керакки, Она – буюк зот, тўққиз ой фарзандини жисмида кўтариб юриб, ҳомиладорликдаги барча қийинчиликлар, тўлғоқ азобларини бошидан кечирган ҳолда фарзандни дунёга келтиради, тириклик чоғида ота-онасини розилигини олишни ғанимат билиш улуғ амаллардандир.
Минг афсуски юқоридаги айрим фарзандлар ота-оналарини бехурмат қилади, баъзи ношуд фарзандлар эса ўз ота-оналарини қариялар уйига топширмоқдалар.
Азизлар Ота-Оналаримизнинг қадрига етайлик. Уларнинг сўзлари, хизматлари малол келмасин. Чунки улар ўзларидан кўра кўпроқ бизларни яхши кўрадилар ва бизни ўйлаб яшайдилар. Хизматларини қилиб дуоларини олишлик ҳаммаларимизга насиб айласин акс ҳолда армонда қоламиз.
Г.Исмоилов
Жиноят ишлари бўйича
Қува тумани судининг судья ёрдамчиси