Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 79 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Қува тумани ҳокими Х.К.Умаровнинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан байрам ТАБРИГИ

×

 2021-09-01 10:06:43    1597

PDF yuklash
Chop etish


Қува тумани ҳокими Х.К.Умаровнинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан байрам

ТАБРИГИ

 

Ассалому алайкум, азиз дўстлар, қадрли юртдошлар!

Авваламбор, бугунги қувончли айёмда бутун туманимиз аҳлини Ватанимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этаман.

Ўтган қисқа даврда жонажон Ўзбекистонимиз машаққатли, шу билан бирга, шарафли истиқлол йўлини босиб ўтди.

Айниқса, сўнгги йиллар мобайнида Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизнинг бутун дунёга очилиши учун барча шароитларни яратмоқда. Жаҳон ҳам ўз ўрнида, Ўзбекистонга юз тутмоқда.

 

Азиз туманимиз аҳли, ҳурматли юртдошлар!

Бу йил юртимизда Ватанимиз Мустақиллигининг ўттиз йиллиги "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" деган шиор асосида нишонланмоқда.

Истиқлолнинг ўтган йиллари давомида эришилган ютуқлар ва қўлга киритилган муваффақиятларни сарҳисоб этадиган бўлсак, республикамизнинг барча ҳудудлари сингари туманимизда ҳам мислсиз ўзгаришларга гувоҳ бўламоқдамиз.

Янгиланаётган Ўзбекистоннинг тамомила янгича қиёфа касб этаётган Қува туманида бунёдкорлик ишлари жадал суръатларда давом этмоқда.

Жумладан, туманимиз ҳудудларини замонавий қиёфага келтириш асносида махалла ва қишлоқларимизни ривожлантириш ҳамда урбанизация жараёнларини жаҳон андозаларига мувофиқ ташкил қилиш чоралари кўрилмоқда.

 Хусусан, Турк махалла фуқаролар йиғинидаги Мингчинор қишлоғида 9 та 5 қаватли 200 хонадонли уй-жойлар барпо этилмоқда.

Шунингдек, туманимизнинг Бойистон, Қува ҳамда Гўзал махалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида 5 та 4 қаватли 156 хонадонли уй-жойлар қуриб битказилди.

Шу билан бирга Иқтисодиёт ва аҳолини зарур инфратузилма билан таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётир. Биргина мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами арафасида туманимизда қарийб 80 млрд.сўмлик 24 та янги ва замонавий объектлар қуриб битказилиб фойдаланишга топширилди.

Жумладан янги замонавий қиёфада қуриб битказилган “Хунармандлар маркази”, “Давлат ҳизматлари Маркази”, “Барака Қува ун” МЧЖга қарашли ун ва унмаҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси, Муродилжон хожи Хайдаров МЧЖга қарашли хусусий “Толмазор клиникаси” шулар жумласидандир.

Қадрли дўстлар!

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан 2021 йил юртимизда "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" деб эълон қилинди.

Жорий йилда Давлат дастури асосида белгиланган соҳаларни устувор даражада ривожлантириш ва ислоҳ этиш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширишимиз лозим. Рақамли иқтисодиёт йилида "IT" соҳаси бизнеснинг алоҳида йўналишига айланиши керак.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан туманда янги 4 та кичик саноат зоналари ташкил этилмоқда. Мазкур кичик саноат зоналарида туманимиз тадбиркорлари томонидан янги ишлаб чиқариш лойиҳалар амалга оширилиши ҳисобига 1000 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

 Ҳурматли юртдошлар!

Мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш устувор вазифа этиб белгиланган. Бу йўналишда кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бир ҳақиқатни аниқ англаб етишимиз керак. Камбағалликни қисқартириш учун аввало ишсизликни камайтириш керак. Қолаверса, аҳолини замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш, уларнинг иқтисодий ва молиявий саводхонлигини ошириш, одамларда тадбиркорликка иштиёқни уйғотиш зарур.

Шу ўринда Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг "Камбағалликни камайтириш ойлик ёки нафақа миқдорини кўпайтириш, ёппасига кредит бериш, дегани эмас. Бунинг учун, энг аввало, аҳолини касбга ўқитиш, молиявий саводхонлигини ошириш, одамларда тадбиркорлик ҳиссини уйғотиш, инфратузилмани яхшилаш, фарзандларини ўқитиш, сифатли даволаниш, манзилли нафақа тўлаш тизимини жорий қилиш керак" деган фикрларини алоҳида таъкидлаб ўтмоғим лозимдир. 

Азизлар!

Сиз, азиз ва муҳтарам ватандошларимизни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллик байрами билан яна бир бор чин қалбдан самимий табриклайман.

Барча пок ниятларимиз ижобат бўлишини, Яратганнинг ўзи юртимизни турли бало-қазолардан асрашини, бирдамлик, дўстлик ва аҳиллик туйғулари янада зиёда бўлишини сўраб қоламан.

Барчангизга сиҳат-саломатлик, янги-янги ютуқлар, оилавий хотиржамлик ёр бўлсин, фарзандлар, набираларнинг бахту камолини кўриш насиб этсин!

Жонажон Ватанимиз, хонадонларимиздан тинчлик-осойишталик, файзу барака ҳеч қачон аримасин! Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМИЗ ОМОН БЎЛСИН!