Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни мазмун моҳияти тўғрисида (2021 йил 14 октябрь ЎРҚ-722-сон)

×

 2021-10-27 10:14:22    401

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 14 октябрь куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан Солиқ кодексига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

Солиқ кодекснинг 99-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра, Давлат солиқ қўмитаси солиқларни, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни белгиланган тартибда мол-мулкни гаровга бермаган ҳолда, кафилликсиз ёки банк кафолатисиз бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этишга ҳақли эканлиги белгиланди (бундан даромад солиғи, ижтимоий солиқ, тўлов манбаида олинадиган фойда солиғи ҳамда солиқ агенти сифатида тўланадиган ҚҚС мустасно).

Шунингдек, 100-моддага киритилган қўшимчага кўра, фаолиятни 3 йилдан ортиқ вақтдан буён амалга ошираётган, солиқларни ўз вақтида тўлаган, аммо молиявий аҳволи солиқ қарзини муддатида тўлаш имкониятига эга бўлмаган манфаатдор шахсларга солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилиши мумкин.

Амалдаги тартибга кўра, солиқларни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти манфаатдор шахсга ушбу моддада кўрсатилган 6 та асослардан лоақал биттаси мавжуд бўлган тақдирда берилиши мумкинлиги белгиланган эди.

Мисол учун, бундай имконият табиий офат, технологик фалокат ёки бошқа бартараф этиб бўлмайдиган ҳолатлар натижасида зарар етказилганлиги; манфаатдор шахс солиқни бир йўла тўлаши оқибатида унинг ночорлиги (банкротлиги) аломатлари пайдо бўлиши хавфи юзага келганлиги; манфаатдор шахс томонидан товарлар ёки хизматларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш мавсумий хусусиятга эга эканлиги каби ҳолатларда тақдим этилиши мумкин эди.

Кодекснинг 378-моддасига киритилган ўзгартиришларга кўра, солиқ тўловчининг Ўзбекистон Республикасининг профессионал (касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар) ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш (ўзининг, шунингдек 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун  йўналтириладиган даромадлари солиққа тортилмайди (илгари ушбу имтиёз фақат Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида таълим олиш бўйича татбиқ этилган).

Кодекснинг 483-моддасига киритилган ўзгартиришларга кўра, “Ҳунарманд” уюшмасининг аъзоларига берилган солиқ имтиёзлари “Ўзбекзаргарсаноат” уюшмасининг аъзолари бўлган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан 2023 йил 1 мартга қадар бўлган давр учун татбиқ этилади. Шунингдек, Оролбўйида инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган Ўзбекистон Республикасида ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган илмий-лабаратория асбоб-ускунаси, реагентлар ва сарфлаш материаллари 2024 йил 1 январга қадар бўлган давр учун ҚҚС тўлашдан озод этилди.