Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ТАЛАБА НЕГА ҚАМАЛДИ ?

×

 2021-10-28 16:25:36    40

PDF yuklash
Chop etish


Ёшларнинг илм олишга интилиши, олий ўқув юртига кириб, бирон-бир соҳа мутахассисига айланиши бугунги кунда давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб қувватланмоқда. Сўнги йилларда, мамлакатимизда кўплаб олий таълим ўқув юртлари очилгани, ҳорижий давлатларнинг олийгоҳлари филиаллари ташкил этилгани кўплар ёшларга талаба бўлиш имконини берди. Президентимиз айтганидек, ўрта мактабни тамомлаган ёшларнинг олий ўқув юртларига кириши бир неча баробарга ошди. Буларнинг барчаси ёшларни илм-маърифатли ва етук мутахассис этиб тайёрлаш, шу орқали жамият ривожи, давлатнинг иқтисодий, ижтимоий ва бошқа соҳаларда янада юксалишга эришиш учун амалга оширилаётгани ҳеч кимга сир эмас.

    А.Баҳтиёров ҳам олдига эзгу ниятларни қўйиб Фарғона политехника институтига ўқишга кирди ва талабалик бахтига муяссар бўлди. Аммо ўқишнинг ўзига хос заҳмати ва қийинчиликлари, яъни мунтазам ўқиш, ўрганиш, имтиҳон ва синовлар топшириш, олийгоҳдаги турли тадбирларда иштирок этиш каби вазифалар А.Баҳтиёровга “оғирлик” қилиб қолди. У жамиятда ўз ўрнини топиш, ҳамма учун керакли одамга айланиш учун фақат устозлар айтган йўлдан эмас, балки бошқа енгилроқ ишларни бажариб ҳам эришиш мумкинлигини ўйлади. Фикри бузилди, дастлаб ўзи билан бирга ўқийдиган талаба дўстининг ноутбугини тез кунда қайтариб бериш шарти билан олиб, бошқа бировга сотиб юборди. Пулларни айшу-ишратга сарфлади, дўстига турли баҳоналар айтиб, ноутбугини ҳам унинг пулини ҳам бермади. А.Баҳтиёровнинг жиноий қилмишлари олийгоҳдаги ўқиш билан бирга давом этди, ривожланди. Бошқа курсдош талабалар кун сайин илм ўрганиб, билимини оширган сари, А.Баҳтиёров жиноий фаолиятини “мукаммаллаштирди”. Талабалар турар жойидан пул ва бошқа буюмлар ўғирлади, ўзганинг мулкига кўз олайтирди. Бунинг учун судланиб, ёшлиги сабабли очиқда қолган бўлсада, тўғри йўлга тушмади, жиноятчилик олами уни яна ўз гирдобига тортди. Пандемия шароитида оғир аҳволга тушиб қолган шахсларни алдаб, пулини эгаллаб фирибгарлик қилди, яна судланди, яқинлари томонидан зарарлар қопланиб, қилмиши учун енгилроқ жазо олди аммо “кўзи очилмади”. Унинг жиноий фаолиятидан хабарсиз бўлишганми ёки ўқиш учун шартномага мувофиқ тўловлар қилгач, қандай қилиб бўлса ҳам ўқиб институтни битириши лозим-деб ҳисоблашганми, ҳар қалай олийгоҳ томонидан А.Баҳтиёровга яна имкон берилди, ўқишдан четлатилмади. Имкониятни имтиёз деб билган А.Баҳтиеров яна жиноятга қўл урди, куппа кундузи И.Маматованинг уйига бостириб кириб, пичоқ билан жабрланувчига шикаст етказиб ундан пул ва қимматбаҳо буюмлар талаб қилиб, босқинчилик жиноятини содир этди. Аммо қонун бетон устун эмаски уни айланиб ўтиб кетса, А.Баҳтиёров тўрт томони берк қамоқхонага тушгач қилмишига тушуниб етди, яна талаба бўлиши, энди астойдил ўқиши, олийгоҳ тадбирларида иштирок этишини ва ёшликнинг қадрига етишини айтиб судда йиғлаб пушаймон бўлди, очиққа чиқаришни суд ҳайъатидан илтимос қилди. Аммо, “сўнги пушаймон – ўзинга душман”-деб бекорга айтилмаган. Бир неча марта жиноятлар содир этиб судланган А.Баҳтиёров очиқда қолдирилиб, ўқишини давом эттиришига, айбини ҳалол ҳаёт кечириб, илм олиб ювишга берилган имкониятдан фойдаланмади, якунда ўта оғир жиноят содир этди, онаси тенги аёлга пичоқ тираб уни хўрлади.

Судда А.Баҳтиёровга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, унга 10 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Бу вақт ичида А.Баҳтиёровнинг талаба дўстлари нималарга эришади ва ким бўлишади-ю, у нимага эришади? Бу савол собиқ талаба А.Баҳтиёровга тинчлик бермаяпти, афсус энди кеч.

Шу ўринда, А.Баҳтиёров таҳсил олган Фарғона политехника институти раҳбариятига, ўқитувчи устозларга ҳам суд томонидан бир қатор эътирозлар бор. Шахс жиноятчи бўлиб туғилмайди, балки секин-аста аввал енгилроқ қилмишлар, сўнгра оғирроқ жиноятлар содир этиб шаклланади. Талаба А.Баҳтиёровнинг икки йил давомида ўқитган, кўпни кўрган устозлар наҳотки унинг ўзгариб бораётган ҳулқи, ножоиз ҳатти-ҳаракатларини сезишмаган? Унинг устидан шикоят қилган талабалар  арзини эшитиб бирор-бир чора кўришмаган бўлса? Ёки ёшларни аҳлоқан тарбиялаш, уларни жиноят йўлидан қайтариш олийгоҳ ўқитувчиларига таалуқли эмасми? Хуллас, суд ҳайъатининг юқоридагидек саволларига Фарғона политехника институти раҳбарияти ўз муносабатини билдиради деб ўйлаймиз. Аммо, асосийси талаба ёшлар куни кеча улар билан бирга ўқиб юрган, бугунда эса колонияда жазо ўтаётган А.Баҳтиёровнинг юқоридаги тақдиридан ўзларига хулоса чиқаришлари, ёшлик ва талабаликнинг қадрига етишлари, ўқиб билим олиш дуёндаги энг эзгу ва якуни муваффақиятга элтувчи йўл эканини билишларини истар эдик.

 

З.Омонов
Жиноят ишлари бўйича

Қува тумани суди раиси :