Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Қува туманида сектор раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

×

 2021-11-19 09:44:07    621

PDF yuklash
Chop etish


Қува туманида сектор раҳбарлари иштирокида бир гуруҳ журналист ва блогерлар билан “Ёшлар дафтари” ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжумани аввалида сектор раҳбарлари томонидан мазкур йўналишда туманда амалга оширилаётган ишлар юзасидан қисқача ахборот бериб ўтилди. Шундан сўнг журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Матбуот анжумани давомида журналистлар томонидан туманда жиноятчиликнинг олдини олиш, маҳаллий бюджет даромадларини ошириш, аҳоли мурожаатларини ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳам савол ва таклифлар билдирилди. Мазкур саволларга сектор раҳбарлари томонидан жавоб берилиб билдирилган таклифлар инобатга олинди. Матбуот анжуман қизғин савол-жавобларга бой тарзда ўтди.