Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қува тиббиёт бирлашмаси “Пуллик ҳизмат” бўлими бошқа бинога кўчирилади.
2021-12-30 22:54:01 599
Куни кеча ижтимоий тармоқлар орқали “амалдорлар кўзидан четда қолиб харобага айланган тиббиёт бўлими” сарлавҳаси остида тарқалган видео мақола бир қатор муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ҳолатга аниқлик киритиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида туман ҳокимлиги, тиббиёт бирлашмаси ва масъуллардан иборат ишчи гуруҳ ҳолатни атрофлича ўрганиб чиқди.
Мазкур бино ҳақиқатда ҳозирда яроқсиз ҳолга келиб қолган бўлиб, илгари бинога туташ бино иншоотда туман тиббиёт бирлашмаси маъмурий биноси жойлашган эди.
Бино яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги сабабли бузиш (снос)га тушган. Тиббиёт бирлашмаси бўлими Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6110-сонли Фармони бўйича 2020 йилнинг декабр ойида кўп тармоқли марказий поликлиника биносига кўчирилди.
Туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти томонидан “Пуллик ҳизмат” бўлимини кўп тармоқли марказий поликлиника биносининг бўш турган хоналарига кўчириш бўйича тегишли кўрсатма берилган. Лекин бўлим раҳбари Ж.Умматалиев томонидан рад этилган.
Ж.Умматалиев томонидан кўрсатилган ҳизматлар учун келиб тушаётган тўловларнинг 50 фоизи бўлим иш хаққи ва харажатлари учун, қолган 50 фоизи тиббиёт бирлашмаси раҳбарлари томонидан талон тарож қилинаётган баён этилган бўлиб, ушбу ҳолат тегишли мутахассислар томонидан ўрганилганда ушбу важлар асоссиз эканлиги аниқланди. Аслида келиб тушаётган маблағларнинг 50 фоизи бўлимнинг иш хаққи харажатлари, 40 фоизи бўлимга дори дармон харажатларига ажратилади ва қолган 10 фоиз қисми бўлимнинг хисоб рақамида қолиши аниқланди.
Ўрганиш якунида бўлим ҳизмат олиб бораётган бино яроқсизлиги ҳисобга олиниб 1 хафта муддатда кўп тармоқли марказий поликлиника биносининг бўш турган 3 та хонасига кўчириш ва уларга барча қулайликларни яратиш бўйича барча чоралар кўрилди.