Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Судялар иштирокида "Сайёр қабул" ўтказилди
2022-02-21 20:32:25 428
2022 йил 19 февраль куни Қува туман "Катта Деҳқонобод" маҳалла фуқаролар йиғини биносида вилоят, туман судлари мутасаддилари томонидан фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда Фарғона вилоят жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Д.Халикназарова, Фарғона вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Ш.Тошмирзаев, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг судьяси Д.Исматуллаева, иқтисодий ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг судлов ҳайъати судьяси Д.Умматова, иқтисодий ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг судьяси Д.Акрамова, жиноят ишлари бўйича Қува туман судининг раиси З.Омонов ҳамда туман судининг судьяси Қ.Абдуллаевлар иштирок этди.
Сайёр қабулда жами 25та фуқаролар қабул қилинган бўлиб, шулардан 18 нафарига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди,7нафар фуқароларнинг мурожаатлари қаноатлантирилди.