Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Қува туманида медиа-тур ўтказилди.

×

 2022-03-04 20:59:30    400

PDF yuklash
Chop etish


Қува тумани аввалдан кўчатчиликка ихтисослашган бўлиб, бугунги кунда аҳоли томорқаларида мевали, манзарали ва гул кўчатлари етиштирилиб республикамиздаги шахар-туманларга, қолаверса чет эл мамлакатларига экспорт қилинмоқда.

 

Рсепубликамиз ва вилоятимиздаги оммавий аҳборот вакиллари, журналист ва блогерларлар иштирокида ўтказилган медиа-турда туманда аҳоли ҳонадонлари ва кооперациялар томонидан етиштирилаётган кўчатлар ва улардан олинаётган даромад билан яқиндан танишдилар.

 

Дастлаб тумандаги “Томорқа ер участкаларини ривожлантириш илмий-амалий маркази” МЧЖ томонидан интенсив ва лабаратория усулида етиштирилаётган кўчатлар билан танишдилар. Шундан сўнг Қорақум маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳоли ҳонадонларидаги томорқаларда етиштирилаётган мевали ва манзарали кўчатларни етиштириш жараёнлари билан танишдилар.

 

Медиа-тур давомида етиштирилган кўчатларни сотиш жараёнлари билан танишиш мақсадида ҳудудда ташкил этилган савдо бозорига ҳам ташриф буюриб сотувчи ва ҳаридорлар билан суҳбатлашдилар.