Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Ҳоким кубоги” футбол мусобоқаcининг финал босқичи ўтказилди.

×

 2022-03-05 15:13:36    356

PDF yuklash
Chop etish


Ҳабарингиз бор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Cоғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбири тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли фармонини ижросини ҳамда вилоят ҳокимининг аппарат йиғилишида оммавий спортни ривожлантириш бўйича берган топшириқ ва вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида Қува тумани ҳокими Халимжон Умаров топшириғига асосан туманидаги  барча ташкилот ва корхона ҳодимлари ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича “Ҳоким кубоги” мусобақасига “старт” берилган эди.

 

Ўтказилган саралаш босқичларида тумандаги 40 тадан ортиқ корхона ташкилотлари иштирок этиб, ўзаро куч синашдилар.

 

Қизиқарли ўтган баҳсларда туман прокуратураси, Қувадонмаҳсулотлари АЖ, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳодимларидан иборат жамоалар юқори натижа кўрсатиб финал йўлланмаларини қўлга киритишди.

 

Жорий йилнинг 5 март куни ўтказилган финал босқичида ушбу жамоалар ўзаро куч синашдилар. Мусобоқа якуни билан туман прокуратураси жамоаси 1-ўринни, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоаси 2-ўринни, Қува тиббиёт бирлашмаси ва Қувадонмаҳсулотлари АЖ жамоалари фаҳрли 3-ўринни қўлга киритдилар.

 

Мусобоқа ғолиб жамоалари ҳамда энг яхши натижа кўрсатган иштирокчиларни туман ҳокими Халимжон Умаров эришилган ғалаба билан табриклаб, уларга қимматбаҳо совғалар топширди.