Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бугунги сессияда Қува туманида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.
2022-03-25 18:41:58 386
Барчамизга маълумки жорий йилнинг май ойида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ўтказилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан ўтказилган халқ депутатлари Қува тумани Кенгашининг навбатдаги ўттиз еттинчи сессиясининг биринчи иш куни кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши 2022 йил 16 мартдаги “Фуқаролар йиғинлари раислари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги КҚ-320-IV-сонли қарори ижросини туманда таъминлаш масаласи кўриб чиқилди.
Халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясида туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, халқ қабулхонаси, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Сессиянинг биринчи иш куни кун тартибидаги Қува туманидаги 65 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида Халқ депутатлари Қува тумани Кенгаши Котибияти мудири Рустамжон Нодировнинг ахбороти тингланди. Кун тартибидаги масала депутатлар томонидан кенг муҳокама қилинди, таклифлар киритилди.
Халқ депутатлари Қува тумани Кенгашининг сессияси туман ҳокимлигининг фейсбук ижтимоий саҳифаси орқали жонли эфирга узатиб борилди.
Сессияда кўриб чиқилган масала юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори қабул қилинди. Шу билан сессия биринчи иш кунини якунлади.