Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Давлат ҳавфсизлик ҳизмати кубоги туман босқичининг очилиш маросими ўтказилди.

×

 2022-04-01 16:03:53    427

PDF yuklash
Chop etish


Маълумки, ҳозирги кунда Давлатимиз раҳбари томонидан барча соҳаларда бўлгани каби ёшлар билан ишлаш йўналишига ҳам катта эътибор қаратилмоқда.

 

Туманимизда ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш, иш билан таъминлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

 

Ёшлар билан манзилли ишлаш тизимини янада яхшилаш, уларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ёшларни спортга жалб этиш мақсадида тумандаги “16-30 ёшли” ёшлар ўртасида мини-футбол, футбол, ва шахмат спорт турлари бўйича “Давлат хавфсизлик ҳизмати раиси кубоги” мусобақасига "СТАРТ" берилди.

 

Очилиш маросими муносабати билан ўтказилган тадбирда туман ҳокими Халимжон Умаров, сектор раҳбарлари туман давлат ҳавфсизлик ҳизмати бошлиғи ҳамда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан тариф буюрган ёшлар иштирок этдилар.

 

Тадбирда сўз олганлар мусобоқа иштирокчиларига зафаврлар тилади. Тадбир бошида тумандаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқувчиларининг спорт чиқишлари намойиш этилди. Шундан сўнг дастлабки жамоалар майдонга чиқиб ўзаро беллашдилар.

 

Эслатиб ўтамиз жорий йилнинг апрел-май ойларида ўтказилиши режалаштирилган спорт мусобоқаларида туманимизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган ёшлардан иборат жамоалар ўзаро беллашадилар.

 

Сиз азиз Қувамиз ёшларини ҳам ушбу спорт мусобоқаларни томоша қилишга ва ўз маҳаллангиз жамоасини қўллаб-қувватлашга чорлаб қоламиз.