Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Кураш бўйича прокурор кубоги ўтказилди.

×

 2022-04-04 20:26:32    378

PDF yuklash
Chop etish


Қува туманидаги 2-сектор ҳудудида “Қува тумани прокурори кубоги” учун кураш мусобақаси бӯлиб ӯтди.

 

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш мақсадида 27-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган мусобоқада сектор ҳудудидаги умумий ўрта таълим мактабларининг 70  нафардан ортиқ курашчи ёшлари иштирок этди.

 

Қува туман прокуратураси, жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда халқ таълими бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирнинг очилиш маросимида таъкидланганидек, ҳар қандай жамият тараққиётида унинг келажагини таъминлайдиган ёш авлоднинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етиши ҳал қилувчи ўрин тутади.

 

Мусобоқа якунида ғолиблар туман прокурорининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.