Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қува тумани 2-секторида аҳоли бирдамлик билан бюджетни тақсимлаш жараёнида қатнашди.
2022-04-06 21:34:47 424
Қува тумани 2-секторида аҳоли бирдамлик билан бюджетни тақсимлаш жараёнида қатнашди.
Фаол ва ўз ҳудудига бефарқ бўлмаган фидоий инсонлар ҳудуддаги ижтимоий муаммолар ечимига ўзларининг муносиб хиссаларини қўшмоқда.
Хусусан, “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси асосида Қува тумани 2-сектор ҳудудидаги муҳим деб ҳисобланган 4 та лойиҳалар қўллаб-қувватланди.
Унга кўра, сектордаги Қорашоҳ, Жалаер, Новкент ва Катта Деҳқонобод маҳалла фуқаролар йиғинларининг ички йўлларини асфальтлаштириш ҳамда бошқа лойиҳалар бюджетдан молиялаштириладиган бўлди.
Қизғин курашларда қатнашган аҳоли вакиллари энди ўз меҳнати самарасини кўрадиган бўлди ҳамда ғолиб бўлган лойиҳалар иштирокчилари ғалабани хурсандчиликлар билан нишонлашмоқда.
Туман прокурори, 2-сектор раҳбари Отабек Тошматов сектор штабида мазкур жараёнда фаол иштирок этган бир гуруҳ фуқаролар билан учрашиб, уларга эсдалик совғалари ва ташаккурномалар топширди.