Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Прокурор ташаббуси билин қурилиши режалаштирилган боғчага пойдевор қўйилди.

×

 2022-04-08 16:34:35    340

PDF yuklash
Chop etish


Қува тумани прокурори Отабек Тошматов ташаббуси билан 2-сектор ҳудудидаги Оққўрғон маҳалла фуқаролар йиғинидаги қарийб 25 сотих ер майдонида 90 ўринли боғча қурилиши режалаштирилган эди.

 

Бугун ушбу мактабгача таълим муассасаси қурилиши бошланиши муносабати билан туман ҳокими Халимжон Умаров, туман прокурори Отабек Тошматовлар томонидан бинонинг биринчи ғишти қўйилди.

 

Маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик иштирок этган мазкур тадбирда сўзга чиққан маҳалла оқсақоллари ушбу боғча ҳудуд ёшларининг комил инсон бўлиб етишишларига ҳизмат қилиши, шунингдек мамлакатимиз ривожи учун содиқ фарзандлар камолга етишида ҳизмат қилиши тўғрисида сўз юритилди.

 

Мазкур таълим муассасаси қисқа муддатларда қурилиб, ҳудуд аҳолиси учун фойдаланишга топширилиши бўйича келишиб олинди.