Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан туман ҳокимининг байрам ТАБРИГИ

 2022-04-11 18:22:41    731

PDF yuklash
Chop etish


8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан туман ҳокимининг байрам ТАБРИГИ

 

Ассалому алайкум Мунис онахонлар, муҳтарама опа-сингиллар, дилбар ва лобар аёллар.

 

Аввало, сизларни, сизларнинг тимсолингизда барча онахонларимиз, опа-сингилларимиз, дилбар қизларимизни эзгулик ва гўзаллик байрами  8 март — Хотин-қизлар куни билан туманимиз фаоллари, кенг жамоатчилик номидан самимий муборакбод этаман!

Аёлнинг нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келади. Шу боис ҳам дунёдаги энг буюк санъат асарлари, қўшиқ ва қасидалар, меъморий обидалар аёллар шаънига бағишлангандир.

Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.

Азиз ва муҳтарама опа-сингиллар!

Ватанимиз тараққиётида, оила ва жамият ҳаётида хотин-қизлар муҳим ўрин ва мавқега эга. Аёлларимиз мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, сиёсий-иқтисодий ҳаётидаги барча соҳаларда хусусан, давлат бошқаруви ва вакиллик органларида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, фермерлик, соғлиқни сақлаш, таълим, маърифат, маданият ва бошқа соҳаларда самарали меҳнат қилишмоқда.

Юртимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш давлат сиёсати даражасида эканлиги  билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.

Бу борада гап кетганда Ўзбекистон Республикаси Президентининг хотин-қизларни сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоялашга қаратилган куни кеча ишлаб чиқилган ва давлат раҳбари иштирокида муҳокама этилган “Хотин-қизларни қўллаб қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси туманимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

 

Фармонда аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш, қонуний манфаатларини ҳимоялаш, қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, оила институтини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни ҳимоя қилишга қаратилган кўплаб чора-тадбирлар белгиланди.

Мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг таълим ва касбий кўникмалар олиши ҳамда бандлигини таъминлашга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида, 2021 йил давомида туманда 1-босқичда 3735 нафар, 2-босқичда 2920 нафар боқувчисини йўқотган, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож жами 6655 нафар  хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилиб моддий ва ижтимоий  ёрдамлар кўрсатилди.

“Аёллар дафтари”га киритилган ҳотин-қизларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2217 нафар хотин-қизларнинг доимий бандлиги таъминланди, 237 нафарига
2,3 млрд.сўм
имтиёзли кредит маблағлари ажартилиб ўз тадбиркорликларини бошлашларига кўмаклашилди, боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд, ижтимоий ёрдамга муҳтож ногиронлиги бўлган 1418 нафар ҳотин-қизларга жами 6,5 млрд сўмлик моддий ёрдамлар кўрсатилди, 52 нафар хотин-қизларнинг уй-жойлари қайтадан қуриб берилди, уй-жойга муҳтож 37 нафар аёлларга субсидия ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан янги уй-жойлар топширилди, 28 нафар хотин-қизларга тиббий ёрдамлар кўрсатиш ва жарроҳлик амалиётларини олиб боришларини учун қарийб 420,0 млн.сўм моддий ёрдам маблағлари ажратилди. Шунингдек, 767 нафар хотин-қизлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Ҳурматли онахонлар, опа-сингиллар, мунис қизлар!

Баҳорнинг илк байрами муносабати билан туманимизнинг дилбар, фидойи ва меҳрибон хотин-қизларига шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, Сиз ҳар жабҳада илғор, ташаббускор, ибратлисиз.

Биз бугун ўзининг фидокорона меҳнати, эришган улкан ютуқлари, давлат ва жамоат ишларидаги фаол иштироки, ибратли фазилатлари билан халқимиз ўртасида обрў-эътибор қозонган юзлаб опа-сингилларимизнинг номларини ҳурмат билан тилга оламиз.

Сўзимнинг охирида барчангизни Халқаро хотин-қизлар байрами билан яна бир бор чин қалбимдан табриклайман.

Менинг тилагим ва ниятим битта — оилангиз, фарзандларингиз, эл-юртимиз бахтига ҳамиша соғ-омон бўлинглар! Нега деганда, аёлларимизнинг бахти — халқимиз, жамиятимизнинг бахтидир.

Барчангизга оилавий хотиржамлик, хонадонларингизга тинчлик, файзу барака тилайман.  Доимо халқимиз, Ватанимизнинг юксак меҳри ва ардоғида бўлиш ҳаммангизга насиб этсин!  Ҳамиша соғ-омон бўлинг, азизлар!