Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
2021 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларига, келгуси 2022 йилда Қува туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича Қува тумани ҳокими Халимжон Комилович Умаровнинг МУРОЖААТИ
2022-04-11 18:31:47 762
2021 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларига, келгуси 2022 йилда Қува туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича
Қува тумани ҳокими
Халимжон Комилович Умаровнинг
МУРОЖААТИ
Ассалому алайкум, Қадрли Депутатлар,
Ҳурматли сессия иштирокчилари!
Юртимизда барча соҳа ва тармоқларни тубдан янгилаш ва модернизация қилиш бўйича ҳар куни, ҳар соатда, ҳар дақиқада тинимсиз изланишлар, саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Бирор-бир йўналиш ёки тармоқ йўқки, халқимиз ҳаётини яхшилашга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар кириб бормаган, унинг мазмунини ўзгартирмаган бўлса. Инновацион ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, саноатга замонавий технологияларни жорий этиш, қулай инвестициявий муҳитни яратиш йўлида янги-янги имкониятлар пайдо бўлмоқда.
Таъкидлаш жоизки, бугун иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини оширишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик хал қилувчи кучга айланиб улгурди.
Сўнгги йилларда Муҳтарам Президентимиз ва давлатимиз ҳукумати томонидан “Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларини мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантиришда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, қўллаб-қувватлаш ҳамда бизнес муҳитини яхшилаш, уларга замонавий хизмат кўрсатиш тизимини ташкил этиш, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш” борасида кенг кўламли изчил ислоҳатларни амалга оширилиши ва қабул қилинган Фармон ва қарорларда берилган имтиёз, преференсиялар ва имкониятдан фойдаланиб, ўтаётган йилда туманимиз хам бир қатор ижобий ўзгаришларга эришилди. Жумладан, 2021 йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да туманимизнинг ички имкониятларидан келиб чиқиб, асосий эътибор йил бошида белгиланган чора-тадбирлар ҳусусан, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш саноатида, тўқимачилик, пиллачиликни, қишлоқ хўжалиги, хизматлар соҳасини, тиббий хизмат кўрсатиш ва бошқа шу каби соҳаларни ривожлантиришга қаратилди.
Ислохотлар самарадорлиги натижасида 2021 йилда туманнинг бир қатор ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларида сезиларли ўсиш суръатлари кузатилди.
Ҳурматли депутатлар,
Рухсатингиз билан якунланаётган 2021 йил сарҳисоби сифатида жорий йилда амалга оширилган асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар бўйича эришилган натижалар тўғрисида ахборот берсам:
Туманда 2021 йил якунлари бўйича макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози барча йўналишлар бўйича ортиғи билан бажарилди.
Хусусан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажми
607,2 млрд.сўм (106,7 %) қишлоқ хўжалик ялпи маҳсулот хажми 1788,4 млрд.сўм (106,9 %), қурилиш ишлари хажми 260,6 млрд.сўм (115,3 %), хизматлар кўрсатиш ҳажми 426,2 млрд.сўм (121,1 %), чакана савдо 420,8 млрд.сўм (104,7 %)ни ташкил этади.
Бюджет даромадлари бўйича.
Туманнинг 2021 йил бюджет даромадлари учун жами 121,5 млрд.сўм (шундан, вилоят ДСБга ўтган ҚҚС тўловчилар ҳисобига 51,8 млрд.сўм ва ДСИ солиқ тўловчилар ҳисобига 69,6 млрд.сўм) прогноз кўрсаткичлари белгиланган.
2021 йилнинг 10-декабрь кунига бюджетга 131.9 млрд.сўм маблағ ундирилиб, режага нисбатан 10.4 млрд.сўм миқдорида ортиғи билан бажарилган. (108.6%)
Жумладан 4 чорак учун бюджет даромадларига белгиланган 36,7 млрд.сўм прогноз режаси, амалда 10 декабрь ҳолатига кўра 39,1 млрд.сўм ёки 106,4 фоизга, 2,4 млрд.сўм ортиғи билан бажарилди. Декабрь ойининг қолган кунларида бюджетга қўшимча 4,0 млрд.сўм қўшимча маблағ ундириш кутилмоқда.
Маҳаллий бюджет даромадларига 2021 йил учун 46,7 млрд.сўм прогноз режаси амалда 10 декабрь ҳолатига 48,6 млрд.сўм ёки 104,1 фоизга бажарилди.
2021 йил 4-чораги учун маҳаллий бюджет даромадларига белгиланган 14,5 млрд.сўм прогноз кўрсаткичи, амалда 12,8 млрд.сўм ёки 88,4 фоизга бажарилмоқда. Декабрь ойининг қолган кунларида 2.0 млрд.сўм маблағ ундирилиб, белгиланган режа 103,0 фоизга бажарилиши режалаштирилган.
Очиқ бюджет бўйича.
Жорий йилда “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари хисобидан инфратузулма объектларида амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ишлари учун очиқ бюджетдан жамоатчилик фикри асосида 1,5 млрд.сўм маблағлар ажратилди.
Шундан умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари учун
1,2 млрд.сўм
Ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар учун
эса 350,0 млн.сўм маблағлар ажратилди.
Маҳаллабай ишлаш тизими бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида
Мухтарам Президентимизнинг жорий йил 5-6 февраль кунлари Фарғона вилоятига ташрифлари давомида белгилаб берган аниқ топшириқ ва кўрсатмаларига асосан, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 мартдаги ““Маҳаллабай” ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш ва аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 152-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда “Махаллабай” ишлаш тизими жорий этилди.
Ушбу тизимда ишлаш бўйича 3 поғонада (мувофиқлаштирувчи, офис ва доимий вакиллар гуруҳи) ишчи гуруҳлари тузилиб ва ушбу гуруҳларга жами 258 нафар рахбар ва ходимлар бириктирилди. Тузилган ишчи гуруҳ вакиллари 4 та секторга бўлиниб, уларга “Махаллабай” ишлаш тизими бўйича аниқ вазифалар юклатилди.
Берилган топшириқлардан келиб чиқиб туманимизда 4 та секторларда бошқарув офислари ташкил қилиниб, ҳар бир махаллаларга доимий вакил сифатида бириктирилган банк ходимлари томонидан хатловлар ўтказилди.
Ўтказилган хатлов натижасига кўра туманда жами 6130 та муоммолар аниқланди.
Шундан:
Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 3024 та, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича 1090 та, тадбиркорлик масалалари бўйича 87 та, кредит ажратиш масалалари бўйича 1684 та, бўш турган нотурар бино-иншоотлар ва ер майдонлари бўйича 180 та, коммунал таъминот масалалари бўйича 65 тани ташкил этди. Бугунги кун ҳолатига аниқланган муаммоларнинг барчаси бартраф этилган.
“Андижон тажрибаси”
Мухтарам Президентимизнинг 2021 йил 5-августдаги “Маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлик субъектлари билан аҳоли ўртасида кооперацияни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5214-сон Қарори билан “Маҳаллабай” ишлаш тизими асосида ижтимоий-иқтисодий ривожланишдан ортда қолаётган ва ишсизлик даражаси юқори бўлган маҳаллаларда тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ҳамда тадбиркорлик субъектлари ва хонадонлар ўртасида иқтисодий кооперацияни кенгайтириш мақсадида, “Андижон тажрибаси” асосида “маҳаллабай” ишлаш тизими жорий этилди.
Бунга кўра туманда “Оғир” ҳудуд тоифасига киритилган маҳаллаларнинг манзилли рўйхатини ишлаб чиқилиб унга кўра тумандаги Кандабулоқ, Болалик, Иттифоқ махалалари “оғир” тоифадаги маҳаллалар рўйхатига киритилди.
Хозирги кунда қарорга асосан Кандабулоқ, Болалик, Иттифоқ махалаларига “Андижон тажрибаси” асосида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш бўйича янгича ёндашувни татбиқ этиш учун хар бир махаллага “етакчи” тадбиркорлар бириктирилган ва улар бугунги кунда ушбу ҳудудларда ўз фаолиятларини олиб боришмоқда.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастури доирасида туманимизда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида гапирадиган бўлсак;
Сўнгги йилларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар ва хотин-қизлар ташаббусларини кенг миқёсда молиявий қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.
Мухтарам Президентимизнинг 2019 йил 24 октябрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4498-сон Қарори ижросини таъминлаш бўйича тумандаги тижорат банклари томонидан жорий йилнинг январ-ноябр ойлари якунлари билан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари асосида жами 2417 та ахоли ва тадбиркорлик субъектларига 54 млрд. 68 млн.сўм кредит маблағлари ажратилган.
Ушбу кредит маблағларининг 48 млрд. 916,0 млн.сўми бевосита 2350 та жисмоний шахcларга, қолган
5 млрд. 152 млн.сўми 67 та юридик шахcларга ажратиб берилган.
Жумладан;
- “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида
2178 та лойихаларга 48 млрд. 319 млн.сўм;
- Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва бошқа жамғармалар ҳисобидан 31 та лойихага 1 млрд. 407,0 млн.сўм;
- Ҳунармандчиликни ривожлантиришга 36 та лойиха учун 946,0 млн.сўм;
- Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан 154 та аёлларга
2 млрд. 634,0 млн.сўм;
- Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш дастури асосида 15 та тадбиркорлик субъектига 599,0 млн.сўм;
- Бошқа жамғармалар ҳисобидан 3 та лойихаларга 164,0 млн.сўм кредит маблағлари ажратиб берилди.
Ушбу ажратилган кредит маблағларининг 19,8 млрд.сўми
917 нафар ёшларга, 14,9 млрд.сўми 766 нафар аёлларга ажратилган.
“Ҳар бир оила-тадбиркор" дастури бўйича 2417 нафар аҳолига 54 млрд. 68,2 млн.сўм ажратилган кредит маблағларини йўналишлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак. Иссиқхона қуриш учун 849 та фуқарога 17 млрд.933,4 млн.сўм, Тикувчилик йўналишида 489 та лойихага 9 млрд. 172,4 млн.сўм, Қўйчилик йўналишида 419 та фуқарога 8 млрд. 403,0 млн.сўм, Асаларичилик йўналишида 131 тага 3 млрд.133,8 млн.сўм, Наслли қорамолчиликда 120 та лойиҳага 3 млрд. 147,4 млн.сўм, Хизмат кўрсатиш сохасига 277 та лойихага 6 млрд. 937,1 млн.сўм, Бошқа йўналишларда 132 та фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 5 млрд.341.1 млн.сўм кредит маблағлари ажратиб берилган. |
“Ҳунармандчилик йўналишида” мамлакатимизда миллий ҳунармандчилик, халқ бадиий ва амалий санъатини ривожлантириш, бу орқали халқимизнинг бой маданий мероси ва тарихий анъаналарини тўлиқ сақлаб қолиш, банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилаларни ҳунармандчиликка кенг жалб этиш орқали уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилди.
Ҳунармандларимиз асосан тикувчилик, миллий либослар тайёрлаш, ёғочдан ясалган халқ ҳунармадчилик маҳсулотлари, металл ва тунукага ишлов бериш орқали ясалган маҳсулотлар, бош кийим (телпак) фаолияти билан шуғулланишмоқда.
Уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва тармоқларини кенгайтиришга кўмаклашиш мақсадида туманда
3,0 млрд.сўмдан ортиқ маблағ сарфланиб “Хунармандлар маркази” биноси қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.
Туманимизда олиб борилган кенг тарғибот ва ташвиқот ишлари натижасида “Ҳунарманд” уюшмасидан жорий йилда янгидан рўйҳатдан ўтган ҳунармандлар сони 109 нафарни ташкил этиб, ҳунармандларнинг умумий сони 568 нафарга етди.
Ҳунармандчиликни ривожлантириш орқали янги иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор қаратилди. Банд бўлмаган аҳоли, айниқса, ёшларга “устоз-шогирд” анъаналари асосида ҳунармандчилик сирларини ўргатиш мақсадида ҳунармандларга ёшлар шогирд қилиб бириктирилди. Жорий йилда 25 нафар ҳунарманд тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида
985,1 млн.сўмлик банк кредит маблағлари ажратилиб,
62 нафар аҳолининг бандлиги таъминланишига эришилди.
Аҳоли бандлиги таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича:
Туманда 2021 йилнинг 1 декабр ҳолатига меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 144 853 нафар, шундан банд аҳоли сони 116 388 нафар, иқтисодиётнинг расмий секторида бандлар 33 569 нафар, иқтисодиётнинг норасмий секторида бандлар 57 595 нафар, шундан хорижга ишлаш учун кетганлар 11 866 нафарни ташкил этмоқда. Ишсизлар сони 12 015 нафар бўлиб, ишсизлик даражаси 10,5 фоизни ташкил қилди.
Туманда аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида 2224 нафар ишсиз фуқароларнинг (1364 нафар аёллар ва 1178 нафар ёшлар) бандлиги таъминланди.
Жумладан:
- туманда ижтимоий муҳофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд қилиб қўйилган иш ўринларига 227 нафар (121 нафар аёллар ва 120 нафар ёшлар) фуқаролар доимий ишга жойлаштирилди.
- меҳнат бозорида фаол тадбирларни амалга ошириш, жумладан, 2021 йил давомида ўтказилган 10 та меҳнат ярмаркаларида бўш ва квота иш ўринларига 105 нафар (90 нафар аёллар, 57 нафар ёшлар) фуқаролар ишга жойлаштирилди.
- Ишсиз деб этироф этилган фуқороларнинг 115 нафарига (65 нафар аёллар, 31 нафар ёшлар) ишсизлик мақоми берилиб нафақа пуллари тайинланди.
- жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан
2021 йил давомида 1397 нафар (1087 нафар аёллар, 569 нафар ёшлар) фуқаролар жамоат ишларига жалб қилинди ва уларга иш хақи учун 1,6 млрд. сўм маблағлар тўлаб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
11 август кунги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4804-сон Қарори ижроси юзасидан, туманда ўтган 2021 йил давомида 13 хил турдаги таълим ва касб-хунар йўналишида 699 нафар ишсиз фуқаролар (450 нафари аёллар, 254 нафари ёшлар, 82 нафар меҳнат мигрантлари) касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларига жалб этилди. Ҳозирда ўқув курсларини тамомлаган 184 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланиб, доимий даромад манбайига эга бўлишди.
Бундан ташқари тадбиркорликка йўналтириш мақсадида 217 нафар фуқароларга (58 нафари аёллар, 204 нафари ёшлар) тадбиркорлик тушунчалари берилиб 6 кунлик ўқиш ташкил қилинди хамда сертификатлар топширилди.
Мазкур йўналишдаги ҳаражатлар учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан жами 505,2 млн. сўм. маблағ сарфланган бўлиб, шундан 321,3 млн. сўм ишсиз фуқароларга стипендия тариқасида тўлаб берилди. Шу билан бирга, 183,8 млн. сўм ўқитувчиларнинг иш хақи ва бошқа ўқув харажатлари учун молиялаштириб берилди.
Янги иш ўринларини ташкил этиш юзасидан давлат буюртмаси бўйича жорий йил якунига қадар 2491 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
Жумладан:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4937-қарорига асосан 84 та лойиҳа ҳисобига 1448 та янги иш ўринлари;
Шундан,
- саноат йўналишида 20 та лойиҳада 755 та;
- қишлоқ хўжалиги йўналишида 34 та лойиҳада 359 та;
- хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ҳисобига 30 та лойиҳада 334 та;
Ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳисобига 17 та;
Тадбиркорларга яратилаётган кенг имконият ва имтиёзлардан фойдаланган ҳолда янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш ҳисобига 396 та;
Маҳаллаларда янги оилавий ва якка тартибдаги тадбиркорлик (ҳунармандчилик)ни йўлга қўйиш ва ривожлантириш ҳисобига 487 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб, жорий йил 2021 йил январь-ноябрь ойларида 2252 та янги иш ўринлари яратилди.
Жумладан,
- ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали 76 та корхона ва ташкилотларда 1165 та;
- янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш орқали 197 та корхона ва микрофирмаларда жами 428 та;
- якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш орқали жами 569 та;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сон қарорига мувофиқ норасмий бандликни камайтириш ишсиз фуқароларни ўзини-ўзи банд қилиш бўйича берилган имтиёзлардан фойдаланган ҳолда 2341 нафар (1113 нафари аёллар, 1005 нафари ёшлар) фуқароларни белгиланган тартибда расмийлаштиришга ва уларни бандлигини таъминлашга эришилди.
Шунингдек; 221,0 млн сўм эвазига 53 нафар ишсиз фуқароларга енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатилди. Ишсиз фуқароларга уруғлик кўчатлар берилиб томорқасида бандлиги таъминланди. 5 нафар иш билан банд бўлмаган фуқароларга ўз тадбиркорлигини бошлаши учун Давлат хизматлари томонидан Якка тартибдаги тадбиркорлик гувохномаси олиш учун 3,2 млн.сўм субсидия маблағ ажратилиб бандлиги таъминланди.
Бундан ташқари, ҳисобот йилида жами 122.5 млн.сўм субсидия маблағлари ажратилиб “Қува қуёнчилик” ишлаб чикариш кооперативи орқали 50 нафар (24 нафар аёллар, 26 нафар ёшлар) иш билан банд бўлмаган фуқароларнинг бандлиги таъминланди.
Ҳурматли сессия иштирокчилари!
Ҳисобот йилида “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифаларни бажариш, шунингдек, ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни талаб юқори бўлган касблар ва тадбиркорликка ўқитиш, шу асосда бизнесини йўлга қўйишда молиявий қўллаб-қувватлаш олдимизда турган масъулиятли вазифалардан бири бўлди.
Шу сабабли тегишли масъул ташкилотлар билан биргаликда сектор раҳбарлари бошчилигида давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, шунингдек, ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш, уларни талаб юқори бўлган касблар ва тадбиркорликка ўқитиш ишларини ҳамкорликда амалга оширилди.
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш бўйича,
Ҳозирги кунда Қува туман бўйича 31 077 нафар пенсия ва нафақа олувчи фуқароларга 23,7 млрд.сўм маблағлар тўланиб келинмоқда. Шундан, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи 15702 та кам таъминланган оилаларга жами
5,7 млрд.сўм маблағ сарфланди.
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими ишга туширилгандан сўнг, кам таъминланган оилаларга бериладиган уч турдаги ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам олувчи оилалар сони 2020 йилда 8215 тани ташкил қилган бўлса,
2021 йил якунига қадар ушбу кўрсаткич 15702 та оилани ташкил қилиши кутилмоқда. Уларга ажратиладиган жами маблағлар эса қарийб 41,3 млрд.сўмга етади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил
13 июлдаги ПФ-6260-сон Фармони ҳамда 2021 йил 30 июлдаги ПҚ-5204-сон қарорига мувофиқ, моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандларини кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш харажатларини қоплаб бериш учун 2021 йил август ойида
2169 нафар болалари учун жами 1,1 млрд.сўм миқдорида бир марталик (500 минг сўмдан) моддий ёрдам кўрсатилди.
2017-2021 йиллар давомида пенсия таъминоти тизимида ижобий ўзгаришлар рўй берди. Ҳусусан, 2019 йил 1 январдан пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдорини 8 базавий миқдордан 10 базавий миқдорга кўпайтириш ҳисобига 28 446 нафар пенсионерга тўланадиган пенсия миқдорлари оширилди. Шунингдек, 425 тадан зиёд ишлаётган пенсионерлар пенсияси тўлиқ ҳажмда тўланадиган бўлди.
Мамлакатимизда минимал истеъмол харажатлари қийматини амалиётга жорий этилиши натижасида Қува туман бўйича 2021 йил 1 июлдан 17 795 нафар энг кам пенсия ва нафақа олувчи эҳтиёжманд фуқароларнинг пенсия ва нафақалари миқдори оширилди.
“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” “Ёшлар дафтари”га киритилган оилалар аёллар ва ёшларни дафтардан чиқариш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича қисқача тўхталиб ўтсам
Темир дафтар бўйича:
Қува туманида “Темир дафтар”га дастлаб 2626 та оила
(10493 нафар оила аъзолари) киритилиб, ушбу оилаларда
2 654 нафар ишсиз фуқаролар аниқланган.
Маълумот учун; 1-секторда 633 оила 647 нафар аъзолари, 2-секторда 384 оила 1603 нафар аъзолари, 3-секторда 578 оила 2505 нафар аъзолари,4-секторда 1031 оила 4004 нафар аъзолари
Кўрсатилган ёрдамлар, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш учун ажратилган имтиёзли кредитлар ва бандлигини таъминлаш орқали даромад манбайига эга бўлган, яшаш шароити яхшиланган 2 424 та оилалар (оилаларда 9809 нафар оила аъзолари) Халқ депутатлари туман кенгашининг тегишли қарорларига асосан “Темир дафтар”дан чиқарилди. Бу мақсадлар учун жами 1,5 млрд.сўмдан ортиқ маблағлар сарфланди.
Маълумот учун; 1-секторда 599 оила 2131 нафар аъзолари,
2-секторда 365 оила 1537 нафар аъзолари, 3-секторда 561 оила
2446 нафар аъзолари, 4-секторда 944 оила 3695 нафар аъзолари
Хозиги кунда Темир дафтар”да 197 та оилаларнинг
684 нафар оила аъзолари мавжуд.
Шундан, 77 та оилада ногирон аъзоси мавжуд, 23 та якка-ёлғиз, 28 та боқувчисини йўқотган, 2 та беш ва ундан ортиқ фарзандлари борлар, 24 та пенсионерлар, 42 та 16 ёшга тўлмаган болалари бор оилаларни ташкил қилади ва бу оилалар доимий моддий ва маънавий ҳимояга олинган.
Маълумот учун; 1-секторда 74 оила 250 нафар аъзолари,
2-секторда 19 оила 66 нафар аъзолари, 3-секторда 17 оила
59 нафар аъзолари, 4-секторда 87 оила 309 нафар аъзолари
Туманда “Аёллар дафтари”га биринчи босқичда жами
3735 нафар хотин-қизлар киритилган бўлиб, шундан 1200 нафар ижтимоий химояга мухтож хотин-қизларнинг
бандлиги таъминланди.
Жумладан
182 нафари вақтинчалик жамоат ишларига жалб қилиш, 12 нафарига субсидия ажратиш, 8 нафарига ишсизлик нафақаси тайинлаш, 131 нафари доимий ишга жойлаштириш, 542 нафар аёлларни касб ҳунарга ўқитиш, 150 нафар аёллар учун 2,5 млрд.сўмлик кредит маблағлари ажратиш ҳисобига бандлиги таъминланди. Шунингдек психологик, ҳуқуқий ва бепул тиббий ёрдамлар кўрсатилди.
Юқоридаги мақсадлар учун жами 3,5 млрд сўм маблағлар сарфланиб 3735 нафар хотин-қизлар тўлиқ “Аёллар дафтари”дан чиқарилди.
“Аёллар дафтари”нинг иккинчи босқичига жами
2 920 нафар хотин-қизлар киритилган бўлиб, шундан Ижтимоий химояга мухтож 792 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.
Жумладан, 342 нафари доимий ишга жойлаштирилди,
78 нафар хотин-қизлар касб-хунарга ўқитилди, 172 нафарига такрорий экин экиш учун ер майдонлари ажратилди, 113 нафари томорқасидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш орқали банд қилинди. Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 87 нафар аёлларга 1,3 млрд.сўм кредит маблағлари ажратилди.
Юқоридаги мақсадлар учун жами 2,5 млрд.сўм маблағлар сарфланиб 2920 нафар хотин-қизлар ҳам тўлиқ “Аёллар дафтари”дан чиқарилди.
Шу кунга қадар “Аёллар дафтари”ни биринчи ва иккинчи босқичига жами 6655 нафар хотин-қизлар киритилган бўлиб,уларга 6,0 млрд.сўмлик ижтимоий ёрдамлар кўрсатилиб, барчаси тўлиқ “Аёллар дафтари”дан чиқарилди.
“Ёшлар дафтари”га жами 6734 нафар ёшлар киритилиб, бугунги кунга қадар 6300 нафари ёки 93.5 фоизи дафтардан чиқарилди. Жумладан,
- 3233 нафар ёшлар доимий ишга жойлаштирилди.
- 279 нафар ёшларга тадбиркорлик учун кредит ажратилди.
- 430 нафарига 86 гектар ер майдонлари ажратилди
- 260 нафари 1+1 дастури доирасида тадбиркор ва ҳунармандларга бириктирилди.
- 180 нафар ёшларни ҳайдовчилик курсларида ўқитилди.
- 226 нафар ёшларга ўз-ўини банд қилиш учун асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари олиб берилди.
- 107 нафар ёшларга сафарбарлик чақирув резерви шартнома пуллари тўлаб берилди.
- 4 нафар ёшларга тиббий хизмат кўрсатилди.
- 73 нафар ёшларга Олий ва профисионал таълими учун контракт шартномалари тўлови учун маблағ ажратилди.
- 1508 нафарига бошқа ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди.
Мазкур мақсадлар учун жами 4,1 млрд.сўм маблағлар сарфланди. (Шундан, 1,5 млрд.сўми Ёшлар жамғармаси маблағлари, 2,6 млрд.сўми банк кредитлари). Қолган 434 нафар ёшларни йил якунига қадар “Ёшлар дафтаридан” чиқарилиши таъминланади.
Ҳудудий инвестиция лойиҳалари
Мухтарам юртбошимизнинг 2021 йил 4-5 феврал кунлари Фарғона вилоятига қилган ташрифлари доирасида жами қиймати 363,9 млрд.сўмлик 80 та инвестиция лойихалари тасдиқланган.
Лойихаларнинг 16 таси саноат йўналишида, 30 таси хизмат кўрсатиш ҳамда 34 таси Қишлоқ хўжалиги йўналишларида бўлиб, мазкур лойихаларни ишга туширилиши ҳисобига 1215 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.
Мазкур лойихалардан, йил бошидан бугунги кунга қадар
317,9 млрд.сўмлик 71 та лойиха тўлиқ ишга туширилиб, 1113 та янги иш ўринлари ташкил этилди.
Жумладан, Саноат йўналишида 15 та лойихаларга 126,0 млрд.сўм, маблағлар сарфланиб, 497 та янги иш ўринлари яратилди.
Мисол учун: "Қува текстил" МЧЖ ҚХ томонидан жами
81,0 млрд.сўм маблағлар сарфланиб, трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойихаси амалга оширилди ва 300 та янги иш ўринлари яратилди.
Хизмат кўрсатиш йўналишида 27 та лойихаларга
141,8 млрд.сўм, маблағлар сарфланиб, 278 та янги иш ўринлари яратилди.
Мисол учун: “Мед доктор Арслонов” МЧЖ томонидан жами
20,0 млрд.сўм, Тиббий диагностика маркази ташкил этилди ҳамда 20 та янги иш ўринлари яратилди.
Қишлоқ хўжалиги йўналишида 29 та лойиҳаларга
50,1 млрд.сўм, маблағлар сарфланиб, 338 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди.
Мисол учун: "Файзли Фирдавс" МЧЖ томонидан жами
6,5 млрд.сўм, маблағ сарфланиб, наслли паррандачиликни ташкил этиш лойихаси амалга оширилди ҳамда 50 та янги иш ўринлари яратилди.
Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш прогноз режасининг бажарилиши бўйича.
Мухтарам юртбошимизнинг 2020 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4937-сон Қарорига асосан туманда 2021 йилда саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалиги йўналишларида амалга оширилиши белгиланган лойихаларга хорижий корхоналар томонидан жами 3,7 млн АҚШ доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши режалаштирилган.
Шунингдек, вилоят ҳокимлиги томонидан январ-сентябр ойлари учун хорижий инвестицияларни ўзлаштириш бўйича белгиланган режага мувофиқ туманда 12 млн.доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштириш белгиланган.
Бугунги кунда 27 та лойиха ташаббускорлари ва хорижий инвесторлар томонидан амалга оширилиётган инвестиция лойихаларида 7,0 млн АҚШ доллар хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилиб, белгиланган режага нисабатан
58,6 фоизга ёки 5,0 млн долларга кам бажарилди.
Туманда мавжуд имкониятлардан фойдаланган холда жорий йилнинг январь-декабрь ойларида 27 та корхона томонидан 15,0 млн. АҚШ доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилади.
Жумладан:
- “Қува текстиль” МЧЖнинг мато тўқиш ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойихасида 6.млн. 980,0 минг АҚШ доллар;
- “Уз-Сеганг” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонасининг логистика маркази ташкил этиш лойихасида 2,0 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва хорижий кредит маблағлари ўзлаштирилади.
Кичик саноат зоналари бўйича.
Қува туманида умумий 20.3 гектар бўлган ер майдонида
3 та “Турк” КСЗ, “Турк-2” КСЗ, “Турк-2” Ёшлар КСЗ лар ташкил этилган. Бугунги кунда маъмурий кенгаш томонидан тегишли қарорлари билан 16.7 га ер майдонларида умумий қиймати 162.5 млрд.сўмлик 106 та лойиҳалар жойлаштирилиб, бунинг натижасида 1438 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган. Ҳозирда қиймати 5.5 млрд.сўмлик 2 та лойиҳалар фойдаланишга қабул қилиниб, бунинг натижасида 30 та янги иш ўринлари яратилди.
1. “Турк” КСЗ 5.43 гектар майдонда жойлаштирилган бўлиб, ушбу кичик саноат зонаси жами 37 та лотларга ажратилган. Бугунги кунда мазкур КСЗнинг 5.21 га ер майдонларида умумий қиймати 103.7 млрд. сўмлик 21 та лойиҳаларда 406 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Ҳозирда қиймати 5.5 млрд.сўмлик 2 та лойиҳалар фойдаланишга қабул қилиниб 30 та янги иш ўринлари яратилган. Қолган 14 та лойиҳаларда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
2. “Турк-2” КСЗ 7.6 гектар майдонга жами 59 та лотлар ажратилган. Кичик саноат зонасида қиймати 35.6 млрд.сўмлик 40 та лойиҳалар жойлаштирилиб, 479 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.
Ҳозирда қиймати 24.35 млрд.сўмлик 3.97 га ер майдонларидаги 30 та лойиҳаларда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
3. “Турк-2” Ёшлар КСЗ умумий ер майдони 7.34 гектарни ташкил этиб, 59 та лотларга ажратилган. Бугунги кунда умумий қиймати 33.6 млрд.сўмлик 47 та лойиҳалар жойлаштирилиб, 456 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
Ҳозирда қиймати 16.58 млрд.сўмлик 3.04 га ер майдонларидаги 30 та лойиҳаларда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Экспорт прогноз режасининг бажарилиши бўйича.
Қува туманида 2021 йилда экспортёр корхоналар томонидан жами 40 млн 797,0 минг долларлик махсулотларни экспорт қилиш прогнози белгиланиб, шундан 26 млн 988,0 минг долларлик қишлоқ хўжалик махсулотлари ва 13 млн 809,0 минг долларлик саноат маҳсулотлари экспортини амалга ошириш белгиланган.
Январ-ноябр ойлари якунлари экспортёр корхоналар томонидан жами 36 млн 654,7 минг АҚШ долларлик (шундан саноат 16 млн 851,8 минг АҚШ доллар 135,1 %, қишлоқ хўжалиги 19 млн. 802,9 минг АҚШ доллар 80,6 %) маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, белгиланган режа 99,0 фоизга бажарилди. Январ-декабр ойлари якунлари билан белгиланган прогноз режани ортиғи билан бажариш чора-тадбирлари белгиланган.
Ҳурматли сессия иштирокчилари:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил ноябрь ойидаги соғлиқни сақлаш тизимига оид қабул қилинган Фармон ва қарорларида белгиланган топшириқларнинг ижросини ўз вақтида самарали таъминлаш мақсадида Қува туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда тегишли идоралар билан бир қатор ишлар амалга оширилди.
Бугунги кунга қадар туманда жами 350 нафар шифокор, 2220 нафар ўрта тиббиёт ходимларидан иборат 128 та “тиббиёт бригадалари” ташкил этилди.
Ҳисобот даврида, “тиббиёт бригадалари” томонидан туман аҳолисининг 238 353 нафари ёки 93 фоизи хатловдан ўтказилди.
Каронавирусга қарши эмлаш давомида туманда тўлиқ курс бўйича 75708 нафар фуқаролар эмланди.
Тумандаги 120 нафар кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд қатламларини манзилли тиббий-ижтимоий хизмат билан қамраб олиш орқали уларнинг жамиятга мослашуви ва интеграцияси таъминланмоқда.
Жумладан “Ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронлар”ни ижтимоий муҳофаза қилиш ва уларга ижтимоий хизмат кўрсатиш учун 23 нафар ходимлар бириктирилди.
Тиббий ижтимоий хизматлар бўлими томонидан жорий йилда 42 нафар фуқароларга ногиронлар аравачаси, 25 нафар фуқароларга эшитиш мосламаси олиб берилди.
Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, уларни спортга кенг жалб этиш мақсадида 2021 йил давомида жами 580 та спорт тадбирлари ташкил этилди. Мазкур тадбирларга жами 54820 нафар ёшлар ва аҳоли вакиллари қамраб олинди.
Туманда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида хар бир МФЙда Воркаут, стритбол ва бадминтон спорт майдончаларини босқичма-босқич қуриш, туманнинг марказлари ва аҳоли зич жойларида умумий узунлиги 3-5 км ташкил этадиган пиёдалар ва велосипед йўлакларини қуриш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда Итиффоқ ва Тахтакўприк махалла фуқаролар йиғинларида қуриб битказилди. Қува МФЙ худудидаги Қайқуббод кўчасида узунлиги 3,5 км ташкил этадиган пиёдалар ва велосипед йўлакларини қуриш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек 65 та МФЙларда Воркаут, 4та МФЙда стритбол майдончалари қуриб битказилди.
Таълим соҳасини ривожлантириш
Туманда Мактабгача таълим ташкилотларида болалар қамрови 2017 йилдан буён 57% га ошди. Яъни 60 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари, 134 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда 3 та Давлат ҳусусий шериклик асосида мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилди. Мазкур таълим муассасаларига қамраб олинган болалар сони 16099 нафарни ташкил қилди. Мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг таълим муассасаларига қамраб олиш даражаси бугунги кунга келиб 80 %дан ошди. Тумандаги жами 4945 нафар 6 ёшли болаларнинг 3153 нафари (65 %) мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинди.
Тумандаги қамров кўрсаткичи паст Новкент ва Қува МФЙ ҳудудларидаги 24 ва 36-сон давлат мактабгача таълим ташкилотларининг бўш майдонларига болалар қамровини кенгайтириш мақсадида 480,0 млн.сўм маблағ сарфланиб, "Контейнер"дан енгил типдаги қўшимча бинолар қурилди. Буларга 90 нафардан жами 180 нафар болалар қамраб олинди.
Бундан ташқари, Маданият МФЙ ҳудудида жойлашган
16-мактабчага таълим ташкилотга қарашли филиал биноси
2,7 млрд.сўм маблағ ҳисобига реконструкция қилиниб,
120-ўринли янги 60-давлат мактабгача таълим ташкилоти, Пастки Хонобод МФЙ худудидаги бўш турган бино негизида
120 ўринли 57- давлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилди.
2022 йилда ҳам маррани баланд олиб, 90 фоизга, яъни 20348 нафар боладан 18314 нафарини мактабгача таълим тизимига қамраб олишга аниқ режаларимиз бор. Бунда 2022 йил Инвестиция дастури доирасида Олтинариқ МФЙда жойлашган 49-сон мактабгача таълим ташкилотини 3,6 млрд.сўмга реконстукция килиш режалаштирилган, “Обод кишлоқ” дастури бўйича Болалик МФЙ худудида жойлашган 30-мактабгача таълим ташкилотида 1,3 млрд.сўмлик капитал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Маҳаллий бюжет хисобидан эса 60 та ташкилотларимизда жорий таьмирлаш ишлари учун
4,5 млрд.сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилмоқда. Шу билан бирга қамраб олинмай қолаётган болалар сони кўп бўлган ҳудудларда 50 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилади.
Болажонларга замонавий шарт-шароит яратиш билан бир қаторда таълим сифатини кўтаришга алоҳида эътибор берилади.
Соғлом овқатлантириш ишларини тўғри йўлга қўйиш мақсадида тумандаги 9,25,29,32,33,41-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотлари 2022 йил январ ойидан бошлаб Аутсорсинг тизимига ўтказилади.
Қишлоқ хўжалиги бўйича
Қишлоқ хўжалигида мавжуд имкониятлардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, хусусан, ерларни ижарага бериш, мева-сабзавотчилик кластерлари ҳамда томорқа хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича аниқ ҳисоб-китоблар ишлаб чиқилиб бу йўналишда устувор бўлган вазифаларни белгилаб олинган.
Хусусан:
туманда ташкил этилган 9 та кооперациядан 5 таси ўз тармоғини кенгайтириш ҳисобига бугунги кунда мева-сабзавотчилик кластерига айланди. Натижада ҳозирги кунда туманда 5 та агрокластер, 4 та “Томорқа хизмати” МЧЖ ва 4 та кооперациялар фаолият олиб бормоқда.
Агрокластерлар (5та):
1. “Ихтисослаштирилган Қува анори” МЧЖ (Сайфутдинова Мастурахон),
2. “Икромжон Акрамов” МЧЖ (Акрамов Дилмуроджон),
3. “Ашуров Мўминжон” МЧЖ (Ашуров Каримжон),
4. “Зойиржонобод кластер” МЧЖ (Жалолов Шукурулло),
5. “Фруитс Бренд кластер” МЧЖ (Мамадалиев Ғайратжон).
Кооперациялар (4 та):
6. “Абдумухтор эхпорт” кооперацияси (Мирзохокимов Абдумухтор),
7. “Мадинабону Улуғбек” кооперацияси (Жумабоев Толиб),
8. “Гулжахон Водий Гуллари” кооперацияси (Шералиева Гулжохон),
9. “Водий турфа гуллари” кооперацияси (Султонов Ғайратжон),
Томорқа ҳизмати (4 та):
1. “Барака Қашқар” Томорқа ҳизмати МЧЖ (Рўзиқулов Хусанбой),
2. “Томорқа ҳизмати” МЧЖ (Эргашев Адхамжон),
3. “Водий турфа гуллари томорқа ҳизмати” МЧЖ (Султонов Ғайратжон),
4. “Чимбой” томорқа ҳизмати МЧЖ (Нишонов Иззатилло),
Соҳага кластер тизимининг жорий этилиши натижасида етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорт ҳажми, уларни сақлаш ва қайта ишлаш қувватлари ортди.
Туманда 5 та мева-сабзавотчилик кластерларига
1 504 гектар ер майдонлари бириктириб берилган.
Мазкур кластерларимизда ҳозирда 2100 тонна сиғимга эга музлаткичли омборхоналар (1000 тонна кластерларда, 1100 тонна фермерларда) ҳамда 1600 тонна сиғимли оддий омборхоналар, 15 та махсус юк ташиш машиналари ва 43 та қишлоқ хўжалик техниклари мавжуд бўлиб, 250 нафардан зиёд доимий иш ўринлари яратилган.
Ушбу кластерлар ва уларга бириктирилган фермер хўжаликлари томонидан 2020 йилда жами 17 минг 122 тонна, шундан 16 минг 955 тонна мева, 140 тонна сабзавот ва бошқа маҳсулотлар, 2021 йилда эса жами 32 минг 293 тонна, шундан 19 минг 437 тонна мева ва 12 минг 377 тонна сабзавот ва бошқа махсулотлар етиштирилди.
2020 йилда кластерлар томонидан қиймати 2 млн. 109 минг АҚШ долларлик 2488 тонна маҳсулотлар (14.5%) экспортга йўналтирилган бўлса, 2021 йилда 8 млн. 163 минг АҚШ долларлик 8188 тонна маҳсулотлар (25,4%) экспорт қилинди. Яъни 2 йилда экспортга чиқариш хажми қарийб 1,7 баробарга ўсди.
Шунингдек, 2020-2021 йиллар давомида туманда оборотдан чиқиб кетган ва бир неча йиллардан буён фойдаланилмаётган ерлардан 1100 гектар ер майдонлари фойдаланишга киритилиб, янги интенсив боғлар барпо қилинди. Шундан, 556 гектар майдонга сув тежовчи техналогия асосида янги интенсив боғлар ташкил этилган.
Мисол учун: Мохларой ф/х - 110 гектар, Ашуров Мўминжон ф/х – 75 гектар, Экомич МЧЖ – 35 гектар, Уз-Сеган МЧЖ – 269 гектар, Рўзимат ота ф/х – 67 гектар |
Бундан ташқари, 2019 йилда Фарғона вилоятига Давлат рахбарининг ташрифи давомида туманда 2000 гектар майдонларда Анорзорлар ташкил этиш бўйича топшириқ берилган. Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида бугунги кунга қадар 1475 гектар майдонларда анорзорлар ташкил этилиб 2000 та янги иш ўринлари яратилди. Жорий йилнинг куз ва 2022 йилнинг бахор ойларида қолган 525 гектар майдонларда анорзорлар ташкил этилиб, 900 та янги иш ўринлари яратилади.
Тумандаги 44 260 та хонадонларнинг фойдалинишидаги 2976 гектар томорқасида йилига 2-3 марта ҳосил олиш мақсадида томорқаларнинг 160 гектарида “тўқсонбости” экинлари, 230 гектарида эртаки экинлар ва 1300 гектарида такрорий сабзавот экинлари етиштириш йўлга қўйилган.
Ушбу томорқа майдонларидан бир йилда 42 минг тонна ҳосил етиштирилади. Етиштирилган маҳсулотларни мавсумда ахолидан сотиб олиш ва уни реализация қилишни тизимли амалга ошириш мақсадида ҳудуларда 4 та “Томорқа хизмати” МЧЖлар ташкил этилган.
Ҳурматли депутатлар.
Сўнгги йилларда юртимизда ипотека дастурлари доирасида уй-жойлар барпо этилиб, аҳоли арзон уй-жойларга эга бўлмоқда.
Жумладан 2017-2020 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида 12 та 384 ҳонадонли кўп қаватли уй-жойлар қурилган бўлса, 2021-2022 йиллар давомида туманда
12 та 5-7 қаватли уй-жойлар қурилишини режалаштириб олганмиз.
Туман аҳолисининг турмуш шароитини яхшилаш, коммуникация тармоқларини тортиш мақсадида ҳам жорий йилда кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Ҳусусан ички йўлларнинг 27,8 км қисмида 16 млрд 680 млн.сўм маблағ эвазига асфалътлаштириш ҳамда
6 млрд 930 млн.сўм маблағ эвазига 46.2 км қисмида шағаллаштириш ишларига амалга оширилди.
Туманда электр таъминотини яхшилаш мақсадида 50.7 км электр тармоқлари тортилиб, 562 дона темир-бетон таянчлар ва 16 дона ТП ўрнатилди.
Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш ва ичимлик суви тармоқларини тортиш мақсадида 12 дона ичимлик сув насосини таъмирлаш, 5 дона насосни алмаштириш, 4 дона янги насос ўрнатиш, 2 дона сув минораси ўрнатиш, 3 дона сув минорасини таъмирлаш, 26.0 км ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари амалга оширилиб, ушбу ишларга жами 947 млн.сўм маблағ сарфланди.
Шунингдек Мухтарам Президентимизнинг ПҚ-5048-сон қарорига асосан тумандаги “Маданият” ҳамда “Турк” МФЙларида “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида Республика ҳамда маҳаллий бюджетдан жами 23 млрд 638,0 млн.сўм маблағлар ажратилди.
Шундан
Республика бюджети хисобидан 7 млрд. 518 млн.сўм
Маҳаллий бюджет хисобидан 7 млрд 136 млн.сўм
тармоқ корхоналар маблағлари хисобидан 590,0 млн.сўм
тадбиркор, аҳоли ва ҳомийлар маблағлари хисобидан
2 млрд 656,0 млн.сўм тижорат банклари кредитлари маблағлари хисобидан 5 млрд. 738 млн.сўм маблағлар сарфланди.
Жумладан
Турк махалла фуқаролар йиғинида дастур доирасида ички йўлларнинг 3,9 км қисмида асфалътлаш ҳамда 2 км қисмида шағаллаштириш ишлари амалга оширилди.
Ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида 1 дона сув иншооти ўранатиш ҳамда 7.2 км ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари бажарилди.
Электр таъминотини яхшилаш борасида 0.6 км электр тармоқларини тортилиб, 25 дона таянч устунлари ва 2 дона тронсформатор ўрнатилди.
Газ таъминотини яхшилаш борасида 18 та газ тақсимлаш пунктларини яхшиланди, 11 км газ тармоқлари таъмирланди.
Туман ирригация бўлими томонидан 2 км ирригация тармоқлари ва 0.6 км ариқлар тозаланди.
Базавий станцияларни яхшилаш бўйича хозирги кунда 10.5 км оптик толали алоқа кабели тортилди.
Кўчаларни ободонлаштириш мақсадида 20 дона тунги ёритиш чироқлари ўрнатилиб, 500 метр пиёда йўлаклари янгитан қурилди.
Ҳудуддаги 50 ва 30 умумий ўрта таълим мактаблари бино-иншоотлари 1,5 млрд.сўм ҳисобига мукаммал таъмирланди. 37-сонли мактабгача таълим ташкилоти 500,0 млн.сўм маблағ ҳисобига янгитан 60 ўринли бино қурилиб фойдаланишга топширилди. 81-сон қишлоқ оилавий поликлиникасининг мавжуд биноси 100 млн.сўм маблағ эвазига мукаммал таъмирланди.
Уй-жойларни таъмирлаш борасида хозирда 64 та якка тартибдаги хонадонлар таъмирланди ҳамда 2 дона кўп қаватли уйларда том ёпиш ишлари якунланиб, ташқи фасад ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек тумандаги Маданият махалла фуқаролар йиғинида ҳам дастур доирасида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан:
Ҳудуддаги 1.8 км ички йўлларда шағаллаштириш, 4.1 км ички йўлларни асфалътлаштириш ишлари амалга оширилди.
Ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида 10.5 км ичимлик суви тармоғи тортилди.
67 дона таянч устунлар ва 1 дона трансформатор ўрнатилиб, 0.4 км электр тармоқлари тортилиб электр таъминоти яхшиланди.
Ҳудуддаги аҳоли ҳонадонларига 35 дона суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилди.
Туман ирригация бўлими томонидан 1 км ирригация тармоқлари ва 0,7 км ариқлар тозаланди.
Базавий станцияларни яхшилаш бўйича 9.5 км оптик толали алоқа кабели тортилди.
Кўчаларни ободонлаштириш борасида 26 дона тунги ёритиш чироқлари ўрнатилиб, 500 метр пиёда йўлаклари янгитан қурилди.
Ҳудуддаги 55-умумтаълим мактабининг мавжуд 180 ўринли ўқув бино ва иншоотлари мукаммал таъмирланиб, қўшимча
120 ўринли янги ўқув биноси қуриш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек 41- умумтаълим мактабининг мавжуд 760 ўринли ўқув бино ва иншоотларини мукаммал таъмирланиб, қўшимча
330 ўринли янги ўқув биноси қуриш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ишлар учун жами 7,7 млрд.сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган.
Аҳолининг уй-жойларни таъмирлаш мақсадида 98 та якка тартибдаги хонадонлар тўлиқ таъмирланди.
Ҳурматли сессия қатнашчилари!
2022 йилда амалга ошириладиган ишлар ва режаларимиз тўғрисида ахборот берсам.
Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган маҳаллабай ва фуқаробай иш услублари айни дамда аҳоли мурожаатлари ва кўплаб муаммоларни бартараф этишда жамиятимиздаги барча соҳалар учун энг самарали йўл эканлиги ўз исботини кўрсатди.
Президентимиз ташаббуси билан бошланган “Маҳаллабай” ишлаш тизимида аҳолини “фуқаробай” ўрганишимизда, қуйи бўғиндаги оғриқли нуқталарни аниқлаш ва уни бартараф этишда жамоавий ёндашувларни ташкил этиш кераклигини тўлиқ англаб етдик.
Маҳаллабай ишлаш тизими мураккаб жараён бўлишига қарамасдан, унда ҳар бир инсоннинг дардини тинглаш, унинг қисматини тубдан ўзгартириш, жамият тараққиётини иқтисодий ўсишлар билангина эмас, балки аҳолининг ўз ҳаётидан мамнунлиги билан ўлчаш каби мезонидир.
“Маҳаллабай” тизими асосида маҳаллаларда уйма-уй юрган ҳолда “фуқаробай” ишланиб, 2022 йилда ҳар бир маҳалланинг ўзига хос ҳаёт тарзидан келиб чиқиб, ҳудудни ривожлантириш ва драйверини аниқлаш ҳамда энг асосийси уларнинг турмушидаги муҳим масалаларни ҳал этишга қаратилади.
Шу мақсадда 2022 йилда иқтисодий кўрсаткичлар бўйича ўзимизга белгилаб олган муҳим вазифаларга тўхталиб ўтсам:
Хусусан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажми
802,6 млрд.сўм (103,6 %) қишлоқ хўжалик ялпи маҳсулот хажми 2039,8 млрд.сўм (103,8%), қурилиш ишлари хажми
260,7 млрд.сўм (106,0%), хизматлар кўрсатиш ҳажми
696,4 млрд.сўм (150,1 %), етказишни прогноз режа қилиб олдик.
Бюджет даромадлари бўйича.
2022 йилда туман бўйича 146,0 млрд.сўм бюджетга маблағлар тушириш бўйича аниқ ҳисоб-китобларни ишлаб чиқдик. Унинг натижаси билан ўтган йилги тушумга нисбатан қўшимча даромад суммаси 10,0 млрд.сўмни ташкил этади.
Жами солиқ тушумларининг:
- Ø 122,5 млрд.сўми (83,9%) “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорларга мажбуриятларини бажаришда яқиндан ёрдам кўрсатган ҳолда жорий “начисления” ҳисобидан туширилади;
- Ø 2,9 млрд.сўми (2,0%) Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда солиқ қарзини ундириш ҳисобидан туширилади;
- Ø 3,4 млрд.сўми (2,3%) кадастр ишларини тартибга солиб, қўшимча объектларни ҳисобга олиш натижаси билан туширилади;
- Ø 2,3 млрд.сўм (1,6%) электрон хисобварақ фактураларни (ЭҲФ) таҳлил қилиш ҳисобига;
- Ø 1,6 млрд.сўм (1,1%) солиқ аудити ва сайёр солиқ текширувлари натижасида қўшимча ҳисобланган солиқ (жарима)ларни ундириш ҳисобига;
- 2,3 млрд.сўм (1,6%) фаолиятини тўхтатган корхоналар фаолиятини тиклаш, янги инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш ҳамда иш ўринларини легаллаштириш ҳисобига;
- Ø 2,6 млрд.сўм (1,8%) ноль хисобот топширган субъектлар фаолиятини таҳлил қилиб, аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларини талаб қилиб олиш орқали ҳисобланадиган солиқларни ундириш ҳисобига;
2,6 млрд.сўми (1,8%) мусодара қилинган товар моддий бойликлари ва валюта маблағларини сотиш, солиқ имтиёзларидан асоссиз фойдаланиш ҳолатларини таҳлил қилиш хамда бошқа йўналишлар ҳисобига туширилади.
2022-йилда ахоли бандлигини таъминлаш параметрлари
Туманимизда келгуси 2022 йилда жами 4802 нафар ишсиз фуқароларни иш билан таъминлашни мақсад қилиб олдик.
Жумладан.
Пахта ва ғалладан қисқартилган ер майдонларини ижарага бериш орқали 1053 та, аҳоли томорқаларининг сув таъминотини яхшилаш орқали 69 та, тадбиркорликни ривожлантириш орқали 1183 та, инвестиция дастурлари доирасида 340 та, иссиқхоналар ташкил қилиш орқали 82 та, ер майдонларини ўзлаштирилиб, мева-сабзавотчилик ва чорвачилик учун танлов асосида ажратиш ҳисобига 100 та, жамоат ишларига жалб этиш орқали 590 та, оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ўзини-ўзи банд қилиш орқали 1385 та фуқаролар иш билан таъминланади.
Туманда 542 нафар (433 нафар аёллар, 285 нафар ёшлар) аҳолини айниқса аёллар ва ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорллика ўқитиш орқали уларни бандлигини таъминлаш, ўз тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишларига кўмаклашилади.
Шунингдек туманда умумий қиймати 367,4 млрд.сўмлик 51 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига қўшимча 1764 та янги иш ўринларини ташкил этилади.
Аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб қувватлаш, камбағалликни қисқартириш бўйича манзилли ишлашни ташкил этиш натижасида жами 973 та оилани камбағалликдан чиқариш режалаштирилган.
Бунинг учун "Ягона реестр" дастурида шаклланган оилалар билан манзилли ишлаш орқали уларни камбағалликдан чиқариш ва турмуш даражаси яхшиланади.
Жумладан:
- 126 та оилаларни тадбиркорликка жалб этиш;
- 359 та оилалардаги меҳнатга лаёқатли аъзоларини ўзини-ўзи банд қилиш;
- 28 та оилалардаги меҳнатга лаёқатли аъзоларини ҳунармандчилкка жалб этиш;
- 100 та оилалардаги меҳнатга лаёқатли аъзоларини янги инвестиция лойиҳаларига ишга жойлаштириш;
- 175 та оилалардаги меҳнатга лаёқатли аъзоларини қурилиш ишларига жалб этиш;
- 185 та оилаларга ер бериш, томорқаларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш орқали уларнинг даромадларини ошириш натижасида доимий даромад манбайига эга бўлишларига кўмаклашилади.
Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида “Лидер тадбиркорлар” лойиҳаларини молиялаштириш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” га киритилган фуқароларни ўз тадбиркорликларини бошлаши учун имтиёзли кредитлар ажратилади.
Келгуси йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар ажратиш ҳажмини 55.0 млрд.сўмга етказиш ҳамда сўндирилган кредитлар ҳисобидан молиялаштириш орқали кредитлар ажратиб борилади.
Бунда кредит маблағларининг 70 фоизини кафолатланган иш ўрни яратувчи кичик тадбиркорлик субъектларига, маҳаллаларда аниқланган “лидер” тадбиркор”ларга, 30 фоизини ўзини-ўзи банд қиладиган фуқароларга ажратиш механизмини йўлга қўйилади.
Фуқароларга ажратилаётган кредитларни устивор равишда “Темир дафтар” (25 тага 375.0 млн.сум), “Аёллар дафтари” (200 тага 4000.0 млн.сум), ва “Ёшлар дафтари”га (375 тага 7500.0 млн.сум), киритилган, тадбиркорлик қилиш истагидаги оила аъзоларига йўналтирилади.
Туманда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш орқали 65 махалла фуқаролар йиғинларида жами 45.6 млрд.сўмлик 389 та лойихаларни ишга тушириш хисобига 1160 та янги иш ўринлари яратилади.
туманда хатловда аниқланган бўш турган объектларда хизмат кўрсатишни ташкил қилиш хисобига қиймати 1,3 млрд.сўмлик 29 та лойиҳалар ишга тушурилади.
Инвеститция дастури асосида қиймати
101,2 млрд.сўмлик 27 та лойихаларни амалга ошириш орқали
356 та янги иш ўринлари яратилади.
Йўл бўйида унумдорлиги паст бўлган қишлоқ хўжалиги ерларидан самарли фойдаланиш мақсадида хизмат кўрсатиш лойихаларини жойлаштириш хисобига хатлов натижасида аниқланган 30 та контурдаги 27 гектар майдонда қиймати
266,0 млрд.сўмлик 106 та лойихаларни амалга ошириш хисобига 3265 нафар янги иш ўринлари яратилади.
Хизмат кўрсатиш лойихаларини амалга ошириш имконияти мавжуд бўлган 6 та кўп қаватли уйларнинг ертўла қисмида хизмат кўрсатиш лойихалари жойлаштирилади.
Туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича келгуси йилда туманда жойлашган “Қува Шахристони” мажмуаси инфратузилмасини яхшилаш мақсадида жами 14 млрд
504,0 млн.сўм сарифланиши режалаштирилган бўлиб, шундан 12,0 млрд.сўм маданий мерос объектларига, 70,0 млн.сўм бошқа тадбирларга, 1 млрд 250,0 млн.сўм хисобига 3,3 км йўл инфратузилмасини яхшилашга 1 млрд 184,0 млн.сўм мухандислик коммуникацияларига маблағлар сарифланади.
“Толмазор” рекрецион зонасига 560,0 млн.сўм маблағ мухандислик коммуникацияларига “Каркидон” сув омборига
1 млрд 516,0 млн.сўм маблағ мухандислик коммуникацияларига сарифланиши кўзда тутилган.
Туманда келгуси 2022 йилда экспорт ҳажмини 45,1 млн. долларга етказиши режалаштирилган.
Шундан, саноат маҳсулотлари 23,8 млн. долларга ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 21,3 млн.долларга етказилади.
Бунинг учун 8 минг гектарга яқин боғ ва сабзавот етиштириладиган майдонлар мавжуд бўлиб, 2022 йилда 140 минг тонна ҳар хил турдаги мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирилиши режалаштирилган.
Жумладан, сабзавот маҳсулотлари 68,5 минг тонна, полиз маҳсулотлари - 4,3 минг тонна, дуккакли дон маҳсулотлари-30,0 минг тонна, мева маҳсулотлари - 33,9 минг тонна, узум- 5,4 минг тонна маҳсулотлар етиштирилиши режалаштирилган.
Ушбу етиштириладиган 142,1 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотларидан 60,1 минг тоннасини, 21,3 млн.АҚШ долларига ёки 42,3 фоизини хорижий давлатларга экспорт қилиш, белгиланган.
Очиқ бюджет бўйича.
Келгуси 2022 йилда жами 13 млрд. 566 млн.сўм “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан инфратузулма объектларида амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ишлари учун зарур бўлган маблағлар тўғрисида режалаштириб олдик.
Жумладан, ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар учун 8 млрд. 451,4 млн.сўм, ичимлик суви билан таъминлаш тадбирлари учун 2 млрд. 360 млн.сўм, электр таъминотини яхшилаш билан боғлиқ тадбирлар учун 1 млрд
599 млн.сўм, газ таъминоти билан боғлиқ тадбирлар учун
554,0 млн.сўм, худудларни кўча чироқлари билан таъминлаш учун 600,0 млн.сўм маблағларни сарфлаш юзасидан тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқдик.
Бундан ташқари марказлашган маблағлар ҳисобидан инвестиция дастури доирасида.
тумандаги 18,3 км ички йўлларни 10 млрд 900 млн.сўм маблағ эвазига асфалътлаштириш ҳамда 2 млрд 600 млн.сўм маблағ эвазига 13.0 км қисми шағаллаштириш режалаштирилди.
Электр таъминотини яхшилаш мақсадида жами 64.3 км электр тармоқлари яхшиланади. Шундан 47.7 км янги тармоқ тортиш, 16.6 км тармоқни реконструкция ва модернизация қиилиш, 543 дона темир-бетон таянчлар ҳамда 13 дона ТП ўрнатиш ишлари амалга оширилади.
Тумандаги 10 дона ичимлик сув насосини таъмирлаш,
5 дона янги насос ўрнатиш, 4 дона сув минораси ўрнатиш,
3 дона сув минорасини таъмирлаш, 11.7 км ичимлик суви тармоғи тортиш натижасида аҳлининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади.
Келгуси 2022 йилда туманда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида тизимли ишларни давом эттирамиз.
Тумандаги “Кандабулоқ” ҳамда “Болалик” МФЙларида “Обод қишлоқ” давлат дастурларини амалга ошириш таклиф киритилиб, Республика ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан жами 34 млрд 237,0 млн.сўм маблағлар сарфланиши режалаштирилган.
Жумладан
Кандабулоқ махалла фуқаролар йиғинида дастур доирасида жами 18,8 млрд.сўм сарфланиши ҳисобига
Ички йўлларнинг 13,5 км қисмида асфалътлаш ҳамда 3,0 км қисмида шағаллаштириш ишлари амалга оширилади.
Ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида 1 дона сув иншооти ўранатиш ҳамда 15,5 км ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари бажарилади.
Электр таъминотини яхшилаш борасида 1,2 км электр тармоқларини тортилиш, 20 дона таянч устунлари ва 1 дона тронсформатор ўрнатиш режалаштирилган.
Туман ирригация бўлими томонидан 1,1 км ирригация тармоқларини қуриш таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Ҳудуддаги 3 та ижтимоий соҳа объектларида (1 та мактаб,
1 та боғча, 1 та тиббиёт муассасаси) мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини олиб бориш учун 8,2 млрд.сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган.
Болалик махалла фуқаролар йиғинида дастур доирасида жами 15,4 млрд.сўм маблағ сарфланиши ҳисобига
ички йўлларнинг 13,1 км қисмида асфалътлаш ҳамда 3,5 км қисмида шағаллаштириш ишлари амалга оширилади.
Ичимлик сув таъминотини яхшилаш мақсадида 1 дона сув иншооти ўранатиш ва 2 дона сув иншоотини реконструкция қилиш ҳамда 8 км ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари бажарилади.
Электр таъминотини яхшилаш борасида 0,9 км электр тармоқларини тортилиш, 18 дона таянч устунлари ва 1 дона тронсформатор ўрнатиш режалаштирилган.
Туман ирригация бўлими томонидан 4 км ирригация тармоқларини қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Ҳудуддаги 4 та ижтимоий соҳа объектларида (2 та мактаб, 1 та боғча, 1 та тиббиёт муассасаси) мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини олиб бориш учун 5,2 млрд.сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган.
Ҳурматли сессия иштирокчилари.
Туманда бугунги кунда 46 мингдан ортиқ ҳонадонларда
65 мингга яқин оилалар истиқомат қилади. Туманда ҳар йили 1800 га яқин никоҳлар қайд этилмоқда. Келгуси беш йилда туман аҳолиси сони 280 мингга етиши кутилмоқда.
Давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқлар ва вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда туман аҳолисини замонавий, барча қулайликларга эга уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида 2022 йилда тумандаги Турк махалла фуқаролар йиғини Мингчинор қишлоғида “Янги Ўзбекистон” массивини ташкил этиш мақсадида 5 та 5 ва 7 қаватли уй-жойлар қуриш бўйича тегишли чора-тадбирларни белгилаб олдик.
Давлатимиз раҳбари томонидан видеоселектор йиғилишида ҳар бир массивда саноат лойиҳалари, хизмат кўрсатиш объектлари ва ижтимоий инфратузилма бир вақтда қурилиши, бунинг натижасида одамлар ҳам уйли, ҳам ишли бўлиши зарурлиги бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йилда ташкил этилиши режалаштирилаётган массив ҳудудида “Кичик саноат зонаси”, ҳизмат кўрсатиш объектлари, тиббиёт муассасаси, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларини қуришни ўзимизга белгилаб олдик.
Шунингдек, тумандаги Ғалаба ҳамда Қува махалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида 3 та 5 қаватли уй-жойлар қуриш, бундан ташқари, Ғалаба махалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 2 қаватли уй-жойлар ўрнида, замонавий архитектура талабларига жавоб берадиган 1 та 5 қаватли уй-жойлар қурилишини режалаштирилди.
Тумандаги кам таъминланган, уй-жойга муҳтож оилаларга бошланғич тўловларини тўлаб бериш ҳисобига уй-жой билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлари ишлаб чиқилди.
Қурилиши режалаштирилган кўп-қаватли уй-жойларда аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш, коммуникация тармоқларини тортиш бўйича аниқ ҳисоб китобларни ишлаб чиқилди. Жумладан аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 800 метр тармоқ тортиш, шунингдек
500 метр оқава сув, 700 метр табиий газ ва 900 метр электр тармоқларини тортиш ҳамда 5 та янги трансформаторлар ўрнатиш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаб олинди.
Муҳтарам Президентимиз томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича топшириқлар берилиб, лойиҳа доирасида йилига ҳудудларда яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш бўйича алоҳида топшириқлар берилган эди.
Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида туманда жорий йилнинг куз ва 2022 йилнинг баҳор ойларида жами 836 600 туп мевали, манзарали ва гул кўчатлари экиш бўйича аниқ чора тадбирларни белгилаб олинган эди. Мазкур ишларни амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 1 ноябридан 10 декабрига қадар дарахт экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” доирасида туманда 313 700 туб кўчатлар экилди. Шунингдек
5 гектар майдонда “Ёшлар боғи” ташкил этилди. 2022 йилнинг бахор ойларида туманда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш мақсадида 523 минг тупдан ортиқ мевали, манзарали ва гул кўчатларини экишни режалаштирганмиз.
Ушбу ишларни амалга оширишимиз учун туманимизда барча имкониятлар мавжуд. Туманимизда аввалдан кўчатчилик ривожланган. Бугунги кунда 20 млн.туб мевали,
17 млн.туб манзарали, 4 млн.туб тут ва 10 млн.туб гул кўчатлари аҳоли томорқалари ва кооперациялар томонидан етиштирилмоқда. Бу эса ўз навбатида ушбу етиштирилган кўчатлар туман эҳтиёжидан ортиб қўшни вилоят ва чет мамлакатларга ҳам етказиб берилади.
Экилган дарахтларни қуриб қолишини олдини олиш мақсадида ирригация тармоқлари қуриш ва томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш бўйича зарурий чоралар белгилаб олинди.
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, кафолатли сув билан таъминлаш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида Қишлоқ хўжалиги кластер корхоналари томонидан қўшилган қиймат занжирини яратиш, бунинг ҳисобига жами 512 та қўшимча иш ўринлари ташкил этиш режалаштирилди.
Жумладан келгуси йилда 42 гектар оборотдан чиқиб кетган ер майдонларини қайта фойдаланишга киритилиб, “Томорқа хизмати” корхоналари ва улар томонидан кўрсатиладиган хизматлар турлари кенгайтирилади.
Чорвачилик озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида танлов асосида ер майдонларини ажратилади.
Қиймати 2 млрд. 254,0 млн.сўмлик 2 дона суғориш қудуғи реконструкция қилинади.
Туманда 1850 гектар майдонда сувни тежайдиган технологиялар жорий қилиниб, Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокида янги насос станцияси қуриш ишлари амалга оширилади.
Ҳурматли депутатлар, сессия иштирокчилари!
Ўтаётган йил барчамиз учун синовли йил бўлди. Каронавирус пандемияси режалаштирган ишларимизга ўзининг таъсирини кўрсатди. Асосий мақсадимиз туманимизни ижтимоий-иқтисодий соҳада янада ривожлантириш, туманимиз аҳолиси муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш, уларга етарли даражадаги турмуш шароитларини яратиш, қишлоқларимиз инфратузилмасини янада яхшилаш ва яна бир қатор муҳим вазифаларни амалга оширишдир. Туманимизни хар жиҳатдан вилоятимизда, қолаверса мамлакатимизда етакчилар қаторига олиб чиқиш бош мақсадимиз. Бу борада барчамиз ҳамжиҳатликда меҳнат қилиб, бор кучимиз, ғайратимизни сафарбар этсак ўйлайманки кўзлаган мақсадимизга албатта эришамиз. Бу йўлда барчангизга куч-қувват тилайман.
Эътиборингиз учун раҳмат.