Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Халқ депутатлари Қува туман Кенгашининг 2022 йил 30 март куни ўтказиладиган 37-сессиясида туман ҳокими Умаров Халимжон Комиловичнинг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январ кунги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйи

 2022-04-11 18:33:52    778

PDF yuklash
Chop etish


Халқ депутатлари Қува туман Кенгашининг 2022 йил
30 март куни ўтказиладиган 37-сессиясида туман ҳокими Умаров Халимжон Комиловичнинг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январ кунги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарорининг тумандаги ижроси, туманда хизматлар соҳасини ривожалнтириш юзасидан, туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

АХБОРОТИ

 

Ассалому алайкум ҳурматли секторлар раҳбарлари, хурматли депутатлар, сессия қатнашчилари!

 

Мухтарам юртбошимизнинг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3182-сон ҳамда 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сон қарорларига асосан ҳудудларда шаҳар, туман ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти ташкил этилди.

Мазкур қарорларга асосан секторлар раҳбарларига ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларини ташкил этиш ва ҳал қилиш, шу жумладан, аҳолининг энг муҳим муаммоларини ечиш юзасидан бир қатор аниқ вазифалар юклатилди.

Ўтган 2021 йилда секторлар фаолиятини янада самарли ташкил этиш мақсадида Муҳтарам Юртбошимизнинг ташаббуслари билан маҳаллабай ишлаш тизими жорий этилди.

Ҳурматли депутатлар,

Рухсатингиз билан ушбу йўналишда, 2022 йил биринчи чорак якуни бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берсам:

Маҳалла фуқаролар йиғинларига тайинланган ҳоким ёрдамчилари томонидан, жорий йил ўтган даври мобайнида 65 та маҳаллаларда хатлов ишлари тўлиқ якунланди.

Хатлов натижаларига кўра туман ҳудудидаги хонадонлар 4 та тоифага ажратиб олинди.

Жумладан,

биринчи тоифа - даромади кам, бироқ даромад топишга харакат қилаётган хонадонлар 6,1 фоизни (2 805 та);

иккинчи тоифа - доимий даромадга эга, қўшимча даромад топиш истагидаги хонадонлар 67,5 фоизни (31 180 та);

учинчи тоифа - ижтимоий химояга мухтож, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган хонадонлар 5,6 фоизни (2 586 та);

тўртинчи тоифа - иқтисодий аҳволи яхши ва ўзига тўқ хонадонлар 20,8 фоизни (9 581 та) ташкил этмоқда.

Жорий йил бошидан туман бўйича хатлов давомида аниқланган 12 608 нафар ишсиз фукаролардан, жами 3 093 минг нафарини (24,5%) бандлиги таъминланган.

Жумладан:

223 нафари доимий ишга жойлаштирилди,

176 нафари жамоат ишларига жалб этилди,

1 720 нафари ўзини-ўзи банд килиш орқали бандлиги таъминланди,

147 нафари касб-хунар ва тадбиркорликка ўқитилмоқда,

98 нафари янги ташкил этилган ЯТТлар,

87 нафари янги ташкил этилган ҳунармандлар,

21 нафарини ташқи миграция оркали бошқа давлатларга ишга юборилган холда бандлиги таъминланган.

Шунингдек,

Кредит маблағлари ҳисобига тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 2 573 нафар фуқаролар аниқланган бўлиб, шундан оилавий тадбиркорликни йўлга кўйиш учун “Онлайн платформа” орқали
2 061 нафари 60,9 млрд.сўмга кредит олиш учун ариза юборган.

Жумладан:

- Ишлаб чиқаришга 7 нафар фуқаролардан 865 млн.сўм;

- Тикувчиликка 314 нафар фуқаролардан 7 млрд. 392 млн.сўм;

- Иссиқхона учун 552 нафар фуқаролардан 16 млрд 104 млн.сўм;

- Паррандачилик учун 52 нафар фуқаролардан 1 млрд 116 млн.сўм;

- Қорамол учун 27 нафар фуқаролардан 1 млрд. 59 млн.сўм;

- Қўй-эчки учун 627 нафар фуқаролардан 16 млрд. 737 млн.сўм;

- Куёнчилик учун 12 нафаридан 217 млн.сўмга;

- Асаларичиликка 105 нафаридан 2 млрд. 941 млн.сўмга;

- Балиқчилик учун 15 нафаридан 580 млн.сўмга;

- Бошқа йўналишларда 380 нафаридан 13 млрд. 866 млн.сўмга кредит маблағларини олиш мақсадида талаблар келиб тушган.

Мазкур платформа орқали юборилган аризалардан, хозирги кунгача ҳоким ёрдамчилари томонидан 1 487 таси ўрганилиб, 1 122 нафарига кредит олишга ижобий хулосалар берилган.

Тавсия берилган аризалар бўйича хозирги кунгача банклар томонидан жами 183 нафар фуқароларга жами 4 млрд. 388 млн.сўм кредитлар ажратилган.

Субсидия хисобига ўзини-ўзи банд қилиш истагида бўлган 430 нафар фуқаролар аниқланган бўлиб, шундан 146 нафарига ҳоким ёрдамчилари томонидан ижобий хулосалар берилган.

Мазкур йўналиш бўйича, аҳолининг ўзини-ўзи банд қилиш ва банлигини таъминлаш, шунингдек уларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун 35 нафар ишсиз фуқароларга жами
153,2 млн.сўм субсидиялар ажратилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 709-сонли қарорига асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ерларни узоқ муддатга ижарага бериш орқали жами 2 479 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

Шунингдек, юртбошимизнинг 2022 йил 15 январ кунги “Маҳаллабай ишлаш ва камбағалликни қисқартириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар тўғрисида”ги кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йигилишида берилган топшириқлари ҳамда вилоят ҳокимининг кўрсатмаларига асосан тумандаги барча махалла фуқаролар йигиниларида  мини инкубаторлар ташкил этилди.

Юкоридаги топшириқларни ўз вақтида ва самарали ижросини таъминлаш бўйича ҳоким ёрдамчилари томонидан ишлар давом эттирилмоқда.

Жорий йил туманимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини амалга ошириш бўйича аниқ манзилли йўл харита ишлаб чиқилган.

Мазкур йўл харита тегишли ташкилотлар, муассасалар ва идоралар томонидан берилган таклифлар доирасида ишлаб чиқилган бўлиб, 12 та йўналиш,  63 та бандни ўз ичига олади.

Ҳурматли сессия қатнашчилари,

Рухсатингиз билан, туман иқтисодиётини ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири бўлган хизматлар соҳасида жорий йилда амалга ошириладиган ишларга тўхталиб ўтсам.

2022 йилда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури хизматлар соҳасини янада кенгайтириш, хизматлар билан ички истеъмол бозорини тўлдириш, янги хизмат кўрсатиш корхоналари ташкил этиш ҳисобига қўшимча иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини оширишни рағбатлантириш, аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини ошириш мақсадида ишлаб чиқилди.

Дастур параметрларига мувофиқ, 2022 йилда туманда  барча соҳаларда жами  586.1 млрд. сўмлик  1000 га яқин  катта ва кичик лойиҳалар амалга оширилиб, 4 218 та янги иш ўринлари ташкил этилади ва фуқароларнинг бандлиги таъминланади.

Худудий инвестиция лойиҳалари

Туманда хизмат кўрсатиш йўналишида манзилли рўйхати шакллантирилган қиймати 97,1 млрд. сўмлик 28 та лойиҳалар амалга оширилиши ҳисобига 364 та янги иш ўринлари яратилади.

Жумладан, 6 та шахсий хизмат кўрсатиш, 3 та соғлиқни сақлаш, 1 та умумий овқатланиш ташкил этиш, 2 та савдо, 4 та таълим ва 12 та бошқа турдаги хизмат лойиҳалари амалга оширилади.

Мисол учун: Қақир МФЙда “Омад Шифо” МЧЖ қиймати 2,0 млрд. сўм. бўлган ахолига тиббий хизмат кўрсатиш хизмати орқали 18 та янги иш ўрни яратилади. “Кува Имон Келажак” ХК қиймати 1,25 млрд. сўм. бўлган аҳолига болалар ўйин майдончаси ташкил этиш орқали 12 та иш ўрни яратилади.

Автомобиль йўллари ёқасида амалга ошириладиган лойиҳалар

Ҳалқаро аҳамиятли йўллар ёқасида қиймати 174,0 млрд. сўмлик 98 та лойиҳалар амалга оширилиши ҳисобига 1910 та иш ўринлари яратилади.

Жумладан, 4Р-112 Фарғона халқа автомобил йўлида қиймати 144,0 млрд.сўмлик лойихалар амалга ошириш хисобига  1510 та;

4Р-139 Фарғона халқа автомобил йўлида қиймати 5,0 млрд сўмлик лойихалар амалга ошириш хисобига 60 та;

4Р-140 Марғилон-Қува-Мархамат автомобил йўлида  қиймати 24,0 млрд.сўмлик лойихалар амалга ошириш хисобига  340 та янги иш ўринлари яратилади.

Туризм хизматларини ривожлантириш

Туризм сохасида қўшимча 72 та лойиҳалар амалга оширилиб 215 та янги иш ўринлари яратилади.

 Жумладан:

- "Қува шахристони" мажмуасидаги янги туризм объектларига  муҳандислик коммуникацияларини яхшилаш (интернет, электр, чироқлаштириш, канализация);

-  Турк МФЙ худудидаги "Каркидон" сув омбори ҳудудидаги туризм йўналишидаги инвестиция объектлари  муҳандислик коммуникацияларини яхшилаш (ичимлик суви тик қудуғини ташкил қазиш, сув минораси ва трансформатор ўрнатиш, интернет, электр, чироқлаштириш, канализация);

- Туристик масканларга олиб борувчи 38 км йўлларни таъмирлаш чораларини кўриш;

- "Толмозор" рекрацион зонаси ("Саид Ибн Ваққос" ва "Қоровул" ота зиёратгоҳлари) сув омбори ҳудудидаги туризм йўналишидаги инвестиция объектлари муҳандислик коммуникацияларини яхшилаш (ичимлик суви тик қудуғини ташкил қазиш, сув минораси ва трансформатор ўрнатиш, интернет, электр, чироқлаштириш);

Мисол учун: "Каркидон" сув омбори акваториясида аниқланган бўш ер майдонларини  Онлайн аукционда инвеститция киритиш шарти билан жойлаштириладиган лойихалар ҳисобига туристик салоҳиятини кенгайтириш ва дастлабки босқичда 97 та иш ўринлари яратиш:

 “Толмозор” махалла фуқаролар йиғини туризм рекреация худудидаги “Саъди Ваққос” ҳамда “Қоровул ота” зиёратгохларида туризмини ривожлантириш орқали дастлабки босқичда 38 та иш ўринлари ташкил этиш:

- 2 та умумий овқатланиш шохобчаларини ташкил этиш орқали 8 та;

- 4 та савдо дўконлари ташкил этиш орқали 8 та;

 - 2 та меҳмон уйлари фаолиятини йўлга қуйиш орқали 6 та;

 - 2 та фотосалон, 2 та сартарошхона, 4 та бошқа турдаги хизмат кўрсатиш лойихалари ташкил этиш орқали 16 та иш ўринлари яратиш.

Кўнгил очар кўчалар (Shopping Street)

Туманда 2 та кўнгил очар кўча ташкил этилади. Мазкур кўчаларда туну-кун ишлайдиган 10 та савдо ва хизматлар кўрсатиш шахобчалари ташкил этилиши ҳисобидан 32 та иш ўринлари яратилади.

Мисол учун, Тошекнт  МФЙ “Бўстон” кўчасини кўнгилочар туни-кун ишловчи кўчага айлантириш лойиҳаси доирасида                                                   

- 2 та умумий овқатланиш марказлари;

- 1 та дорихона, 1 та гўзаллик салони;

- 1 та спорт ва фитнес клублари;

- 6 та савдо дўконлари  ва  24/7 тартибида ишловчи банк хизматлари йўлга кўйилади.

Маҳаллаларда зарурий хизмат турларини ташкил этилиши

Хатлов асосида аниқланган 65 та маҳаллалардаги 19 та хизмат турлари бўйича жами 114 та хизмат кўрсатиш субъектларини ташкил этиш орқали 332 та иш ўрни яратилади.

-  Лойиҳаларни жойлаштириш учун маҳаллалардаги бўш ер майдонлари ва бўш биноларни аниқланади;

-  Аниқланган ер майдонлари ва бўш биноларни аукцион савдоларига чиқариш, ижарага беришни ташкил этиш, ДХШ асосида ажратиш имкониятларини ўрганилади;

-  Маҳаллалардаги зарур хизматларини енгил конструкцияли шохобчалар ва кўчма савдо объектларини ташкил этиш орқали йўлга қўйилади;

Агрохизматларни ривожлантириш

Қишлоқ хўжалигида хизмат кўрсатишни ташкил этиш  8 та лойихаларни амалга ошириш орқали 61 та янги  иш ўрни яратилиши кутилмоқда. Қишлоқ хўжалигига ихтисослашган махалларда пахта ва ғалладан қисқартириладиган  341 гектар  ер майдонларида ташкил этиладиган  2655 та деҳқон хўжаликларига (Ал-Фарғоний, Навоий, Шербўтаев, М.Мансуров,  ҳудудида) уруғ, кўчат ва ўғит етказиб бериш, мини техника билан таъминлаш, агроҳимоя ва сув тежовчи технологияларга хизмат кўрсатиш фаолиятига эга бўлган 4 та “Агрохизматлар маркази” ташкил этиш ҳамда қўшимча 20 та иш ўринлари яратилади.

Туманда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш таъминлаш ва шу орқали камбағалликни қисқатириш йўлга қўйиш мақсадида аҳоли томорқаларига хизмат кўрсатувчи 2 та “Томорқа хизмати” МЧЖ ташкил этиш ва қўшимча 11 та иш ўринлари яратилади.

Шунингдек, ветеринария соҳасига қизиқиши бўлган 15 нафар ёшларни Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига қарашли Қува касб-ҳунарга ўқитиш марказида (50,0 млн сўм) маҳаллий бюджет маблағи ҳисобидан ўқув курсларда ўқитиш хамда, 2 та хусусий ветеринария хизмати корхонаси ташкил этиш орқали 15 та  иш ўринлари яратилади.

Ижтимоий хизматларни ривожлантириш

Ижтимоий соҳада хусусий сектор улушини кўпайтириш, давлат хусусий шерикчилик асосида ва бошқа 30 та лойиҳаларини амалга ошириш хисобига 165 та иш ўрни яратилиши белгиланган.

 

 

 

 Жумладан:

- 3-7 ёш болалар қамрови паст бўлган 14 та маҳаллада 25 та оилавий мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш орқали 130 та иш ўрни яратиш;

- 1 та хусусий мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш ҳисобига    15 та иш ўрни яратиш; (Темурбеклар мактаби)

- 4 та тайёрлов ўқув марказини ташкил этиш орқали 20 та иш ўрни яратиш  хусусан  Тошкент ва Ғалаба МФЙларида хорижий тилларга ўқитиш марказларини ташкил этиш режалаштирилган.

ЭРИШИЛАДИГАН НАТИЖАЛАР:

- Хизматлар ҳажми 697,4 млрд. сўмни, ўсиш 150,1 фоизни ташкил этади;

- Аҳоли жон бошига хизматлар кўрсатиш ҳажми 1,7 млн. сўмдан 2,6 млн. сўмга етказилади;

- Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми 4,7 млрд. сўмдан 7,3 млрд. сўмга етказилади;

- Таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми  15,1 млрд. сўмдан 20,3 млрд. сўмга етказилади;

- Яшаш ва овқатланиш хизматлари ҳажми  6,4 млрд. сўмдан 9,9 млрд. сўмга етказилади;

- Шахсий хизматлар ҳажми  26,3 млрд. сўмдан 40,7 млрд. сўмга етказилади;

- Кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар ҳажми  20,6 млрд. сўмдан 31,9 млрд. сўмга етказилади;

-  Мобил интернет билан қамров даражасини  87%дан 95 %га етказилади;

-  Туманда 4218 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланади.

Ҳурматли депутатлар, ҳурматли сессия қатнашчилари!

Жорий йил давомида, туманимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгиланган хар бир йўналишларда тизимли ишларни амалга ошириш ҳамда туманимизни хар жиҳатдан вилоятимизда, қолаверса мамлакатимизда етакчилар қаторига олиб чиқишни бош мақсадимиз этиб белгилаб олдик. Бу борада барчамиз ҳамжиҳатликда меҳнат қилиб, бор кучимиз, ғайратимизни сафарбар этсак ўйлайманки кўзлаган мақсадимизга албатта эришамиз. Бу йўлда барчангизга куч-қувват тилайман.

Эътиборингиз учун раҳмат.