Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Қува туманида ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

×

 2022-04-27 20:43:08    41

PDF yuklash
Chop etish


Қува тумани ҳокимлигида журналист ва блогерлар иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида туманда инвестиция муҳитини яратиш, ҳорижий инвестицияларни жалб этиш, янги иш ўринларини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўз борди.

 

Қува тумани ҳокими Халимжон Умаров мазкур йўналишда жорий йилнинг биринчи чораги давомида амалга оширилган ишлар ва келгусида қилиниши зарур бўлган муҳим вазифалар тўғрисида ахборот берди.

 

Ҳусусан туманда 2022 йилда саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойихаларининг манзилли рўйхатига асосан дастур доирасида жами 32 та лойихаларга 132 млрд. 176.0  млн.сўм, шундан ўз маблағлари ҳисобидан 89 млрд. 973.0 млн.сўм, банк кредитлари ҳисобидан 27 млрд. 762.0 млн. сўм ва хорижий кредит линиялари ҳисобидан 710,0 минг АҚШ долл. ҳамда 500,0 минг доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлар сарифланиб, 442 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг биринчи чораги давомида дастур доирасида 10 та лойиҳа қиймати 26 млрд. 679 млн сўмбўлган лойиҳалар ишга туширилиб, фойдаланишга қабул қилиниши натижасида 131 нафар янги иш ўрни яратилди.

 

Шунингдек Жорий йилнинг II-чорагида туманда Дастур доирасида 13 та лойиҳа қиймати 39 млрд. 435 млн сўм(шундан ташаббускор маблағлари 28 млрд. 317млн сўм, банк кредитлари 7 млрд.567 млн сўм, хорижий кредит маблағлари 320 минг. АҚШ долл) бўлган лойиҳалар ишга туширилиб, фойдаланишга қабул қилиниши натижасида 144 нафар янги иш ўрни яратилиши ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

 

Кун тартибидаги масалалар ҳамда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича журналистлар томонидан берилган саволлар жавоблар берилди.