Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Қува туманида мева-сабзавотчилик борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида пресс-тур бўлиб ўтди.

×

 2022-04-27 21:01:00    40

PDF yuklash
Chop etish


Қува туманида 13309 гектар боғ ва сабзавот етиштириладиган майдонлар мавжуд бўлиб, 2022 йилда туманимиз меҳнаткашлари томонидан 250,5 минг тонна ҳар хил турдаги мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирилиши режалаштирилмоқда.


Жумладан, сабзавот маҳсулотлари 156,6 минг тонна, полиз маҳсулотлари 8,5 минг тонна, дуккакли дон маҳсулотлари 2,8 минг тонна, мева маҳсулотлари 76,6 минг тонна, узум 5,9 минг тонна ҳамда гилос 19,9 минг тоннамаҳсулотлар етиштирилиши режалаштирилган.


Қува туманида ОАВ вакиллари, журналист ва мустақил блогерлар иштирокида ўтказилган Пресс-тур давомида Қува туманида мева-сабзавотчилик борасида амалга оширилаётган ишлар, боғдорчилик фермер хўжаликлари фаолияти билан танишдилар.


Мазкур етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳам назардан четта қолмади. Жумладан тумандаги мавжуд музлатгичли омборхоналар ва қайта ишлаш корхоналари фаолияти билан танишдилар.


Бугунги кунда туманда мева-сабзавотларни экспортини амалга оширишда мавжуд қуввати 6350 тонна бўлган 29 та музлаткичли омборхоналардан самарали фойдаланиш кўзда тутилган бўлиб, жорий йилда янги 3 та корхоналар томонидан 5000 тонна сиғимга эга бўлган музлаткичли омборхоналар ишга туширилиши режалаштирилган.


Ўтказилган пресс-тур давомида ташриф буюрувчилар мазкур соҳада етарли маълумотларга эга бўлдилар. Соҳада амалга оширилиши режалаштирилган янги лойиҳалар ҳақида ҳам мутахассислар томонидан ахборот бериб ўтилди.