Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Прокурор ташаббуси билан маҳаллага янги бино ва “Зиё маскани” қуриб берилди.

×

 2022-04-28 00:53:25    667

PDF yuklash
Chop etish


Маҳаллалар жамиятда тинчлик-тотувлик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, миллий урф-одат ва қадриятларни асраб-авайлаш, оилалар жипслигини таъминлаш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал этишда халқимизга энг яқин ижтимоий тузилма ҳисобланади.

 

Бугунги кунда фуқаролар йиғинлари идоралари биноларини намунавий лойиҳалар ва уларга қўйилган талаблар асосида қуриш, уларни зарур мебель, компьютер, алоқа воситалари ва интернет тармоғи билан таъминлаш вазифасига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Шу боис туманимиздаги сектор раҳбарлари томонидан барча маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий-техник таъминотини ўрганиш, уларнинг фаолият кўрсатиши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш борасида манзилли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

Бу борада туман прокурори, 2-сектор раҳбари Отабек Тошматов томонидан туман ҳокимлиги ва ҳудуддаги тадбиркорлар билан фаол ҳамкорлик ўрнатилиб, давлат ҳусусий шериклик асосида энг аввало маҳаллаларни замонавий бинолар билан таъминлаш жараёнларини тезлатишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

 

Ушбу ишларнинг исботи сифатида сектор ҳудудидаги “Пандигон” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

 

Очилиш маросими муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида туман ҳокими Халимжон Умаров, жамоат ташкилотлари, маҳалла фаоллари иштирок этдилар.

 

–Фуқаролар йиғини айни пайтга қадар эски бинода фаолият юритиб келаётган эди. Янги бинода нафақат ходимлар, балки бу ерга келадиган ҳар битта фуқаро учун барча қулайлик яратилди, - дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Илҳомжон Мақсудов. Бинода профилактика инспектори, “ҳоким ёрдамчиси” ва “ёшлар етакчиси”нинг фаолият олиб боришлари учун ҳам алоҳида ҳизмат ҳоналари мавжуд.

 

Шу куни маҳалла ёшлари учун Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуси ижроси доирасида “Зиё маскани” ҳам фойдаланишга топширилди.

Тадбир давомида маҳалла фаоллари учун Ифторлик дастурхон ёзилиб дуолар қилинди.