Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Бизнес-омбудсман девонининг вакиллари иштирокида Қува туманида сайёр қабул ўтказилди.

×

 2022-06-03 20:08:04    376

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бизнес-омбудсман девонининг Фарғона вилоятидаги бош инспектори Муроджон Пулатов ҳамда Қува тумани ҳокими Халимжон Умаров ҳамкорлигида жорий йилнинг 2 июн куни  Қува туман ҳокимлигида тадбиркорлар иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Қабулда вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ҳам иштирок этдилар.

 

Туманларда фаолият олиб бораётган тадбиркорларни ҳамда ўз ишини ташкил этишни режа қилаётган ташаббускорларни таклиф этган ҳолда ўтказилган қабулда банк кредити олишга кўмаклашиш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ёки йўлга қўйиш учун ер майдони ва бўш бино-иншоотлар ажратилишида ёрдам бериш, солиқ тўловлари билан боғлиқ енгиллик тақдим этиш ҳамда тадбиркорлик билан боғлиқ бошқа масалаларни қамраган 65 дан ортиқ мурожаатлар кўриб чиқилди.

 

Кўплаб мурожаатлар қабул давомида ҳал этилди, ечими муддат талаб этадиган мурожаатлар назоратга олиниб, мазкур мурожаатларни белгиланган тартибда кўриб чиқиб қисқа муддатларда ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.