Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ДАЛА ҲОВЛИСИДА ҚИМОР ЎЙИНИ ЎЙНАШГА ШАРОИТ ЯРАТИБ БЕРГАНГА ЖАЗО ТАЙИНЛАНДИ

×

 2022-06-27 10:43:49    280

PDF yuklash
Chop etish


Қимор ва бошқа таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва унда иштирок этиш қонун билан таъқиб қилинади. Қимор сўзини эшитганда беиҳтиёр одамда сесканиш пайдо бўлади. Бу ўйинни нафақат ижтимоий хавфлилиги, балки бу ўйин оқибатида кўплаб нохушликлар содир бўлиши ҳеч кимга сир эмас. Шунинг учун, ҳам қонунда бу фаолият учун расман маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

Жиноят ишлари бўйича Қува туман суди томонидан 2022 йил 7 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ЖК 278-моддаси 1-қисми (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш ёки ўтказиш, шу жумладан ана шундай ўйинлар учун қиморхоналар ташкил этиш ёки уларни сақлаш) билан Эргашов Неъмат Тулановичга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Иш ҳолатига кўра, 2022 йил 29 март куни Тошлоқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида судланувчи Н.Эргашов Тошлоқ тумани, Қанжирға МФЙ, Лолазор кўчасидаги ўзининг дала ҳовлисида қонунга хилоф равишда қимор ўйинини ташкил этиб, фуқаролар Д.Розиков, Т.Дадажонов, А.Мирзақандов ва Т.Абдурахимовларга ўйин картаси орқали тавакалчиликка асосланган қимор ўйини ўйнашларига шароит яратиб бергани аниқланиб, қиморга тикилган 880.000 сўм пуллар ва 9 дона қутидаги ўйни карталари ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур жиноят иши 2022 йил 7 июнь куни жиноят ишлари бўйича Қува туман суди томонидан мазмунан кўриб чиқилиб, Эргашов Неъмат Ўзбекистон Республикаси ЖК 278-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилди унга ЖК 57-моддасини қўллаб, 4 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Шунингдек ашёвий далил сифатида олинган 880.000 сўм пуллар давлат фойдасига мусодара қилишни ва 9 дона ўйин карталари йўқ қилиш белгиланди.

 
С.Исроилов

Жиноят ишлари бўйича
Қува тумани судининг
судья ёрдамчиси