Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасида қуваликлар ҳам фаол иштирок этишмоқда
2022-06-28 20:18:55 311
Хабарингиз бор 25 июндан бошлаб 5 июль кунига қадар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига старт берилди.
Шу муносабат билан Қува тумани 1-сектор штаби биносининг кичик мажлислар залида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодирбек Тилаволдиев, туман ҳокими ўринбосарлари, халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири ва туман ҳокимлиги мутахассислари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Унда биринчи ўқишда қабул қилинган конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида атрофлича маълумот берилди. Таъкидландики, конституциявий қонун лойиҳаси Бош қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартишлар киритишни назарда тутади. Бундан ташқари, 6 та янги модда билан 16 та янги норма киритилмоқда.
Хусусан, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари, тадбиркорлик ва ерга оид масалалар, оила, меҳнат муносабатлари, суд-ҳуқуқ соҳаси, таълим, тиббиёт, экология ва бошқа кўплаб йўналишларда таклиф этилаётган ўзгартиришлар, уларнинг ўртага ташланиши сабаблари атрофлича таҳлил қилинди. Ушбу конституциявий ислоҳотларнинг бош замирида инсон қадри мужассам экани таъкидланди.
Қуваликлар ҳам янги Конституция лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнларида ўз таклифлари билан ташаббускор бўлаётгани алоҳида эътироф этилди.
Тадбирда конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан иштирокчилар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Жойларда аҳоли билан бўлган мулоқотларда ҳам фуқароларга конституциявий қонун лойиҳаси ҳақида маълумотлар бериб бориш, уларни янада ижтимоий фаолликка чорлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.