Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ҳам савоб, ҳам ибрат: яна бир фуқаро ҳажга аталган маблағ кўчани асфальтлаштиришга сарфлади

×

 2022-08-03 10:30:20    295

PDF yuklash
Chop etish


Халқимиз азалдан саховату савобга ўч, “кўпнинг дуоси кўл” деган нақлга амал қилиб яшайди.

Қува тумани Хонобод маҳалла фуқаролар йиғининг Водий кўчасида  истиқомат қилувчи Умарали Нурматов эзгу ишга бош бўлди. Умарали ака ҳаж зиёратига атаб йиққан маблағлари ҳисобидан маҳалладаги кўчани асфальтлаштирди. Маҳалла аҳли бу эзгу ишдан мамнун.

 

– Кўчамиз ёзда чанг, қишда лой бўлиб, айниқса, мактабга қатнайдиган фарзандларимиз жуда қийналарди, – дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Бахтиёржон Шерматов. – Ҳамқишлоқларимизнинг хайрли иши барчани хурсанд қилди, деярли бир чақирим масофадаги кўчамиз обод бўлди. “Йўл қурмоқ, кўприк солмоқ – улуғ савоб” дейилади муқаддас китобларда. Саховатпеша юртдошларимизнинг бу амали бир неча ҳаж савобига айланса, не ажаб!

 

Эътиборли жиҳати, бу ишдан таъсирланган хонободликлар орасида савобли ишга бош қўшишни ният қилганлар кўпаймоқда, айниқса, ёшлар ибратли ташаббусни қўллаб-қувватламоқда, “бизга нима хизмат” дегувчилар сони ортмоқда.