Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш - халқимизга хос анъана

×

 2022-08-06 16:51:22    452

PDF yuklash
Chop etish


Бунёдкорлик, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, боғ яратиш халқимизнинг азалий хислатларидан саналади. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли кўнглимиз шодликка тўлади.

 

Аввал хабар берганимиздек туманимизда жорий йилнинг август ойи “ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги” деб эълон қилинди.

 

Мазкур ойлик доирасида ҳудудларда аҳолимиз томонидан хашар йўли билан ободонлаштиртиш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Айниқса қабристонлар ва муқаддас қадамжолар ободонлаштирилмоқда, ички ариқлар тозаланмоқда, бегона ўтлар олиб ташланмоқда. Тўпланиб қолган чиқиндилар тозаланмоқда.

 

Амалга оширилаётган ишларда нафақат масъул ташкилотлар, маҳалла раислари, қолаверса ёшлар вакиллари, фуқароларимизнинг  фаол иштироки дилни қувонтиради.

 

Азиз қуваликлар келинглар ободонлаштириш ойлигида барчамиз фаол иштирок этиб, ўз ҳонадонимиз, кўчамиз ва маҳалламизни ободонлаштиришда ўз ҳиссамизни қўшайли.