Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Устоз-шогирд йўналишида хотин-қизларнинг бандлиги таъминланмоқда

×

 2022-08-09 13:21:13    341

PDF yuklash
Chop etish


Қува туманида “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизларни касб-хунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида сектор раҳбарлари ҳамда ҳотин-қизлар фаоллари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

 

Ҳусусан “Аёллар дафтари”нинг учинчи босқичида рўйхатга олинган хотин қизларнинг 100 нафардан ортиғи турли йўналишларда касб-хунарга ўқитилиб, уларнинг 48 нафарига тижорат банклари томонидан жами 1 млрд 379 млн.сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.

 

Шунингдек тикувчилик йўналишида касб-хунарга эга хотин қизларга “Аёллар дафтари жамғармаси” маблағлари ҳисобидан 70 дан ортиқ тикув машиналари олиб берилди.

 

Албатта ушбу йўналишда тумандаги ташаббускор ва тадбиркор аёлларимизнинг ҳизматларини алоҳида такидлаш лозим. Улар томонидан ўз билим ва кўникмаларини тумандаги хотин-қизларга доимий амалиётда ўргатиб келмоқдалар.

 

Бундан ташқари давлат солиқ инспекцияси, тижорат банклари, савдо саноат палатаси, ҳунармандлар уюшмасининг малакали мутахассислари томонидан тадбиркорлик сир асрорлари ўргатиб келинмоқда.