Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Аҳоли мурожаатлари ўрганилди

×

 2022-08-17 18:35:57    281

PDF yuklash
Chop etish


Телеграм ижтимоий тармоғи орқали “Афсуски, айрим зовурлар 5 йилдан буён тозалангани йўқ” сарлавҳаси орқали чоп этилган мақолада келтирилган мурожаат  Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедицияси Қува тумани участкаси мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижасига кўра, Қува тумани Ал-Фарғоний ММТП, Навоий ММТП, Шербўтаев ММТП, Рахматов ММТП ҳудудларидаги жами 35 та фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи “КФК бўйлама” коллектор тизимидаги коллектор дренаж тармоқлари таркибида 81,13 км хўжаликлараро, 86,25 км ички хўжалик, жами 167,38 км узунликдаги коллектор тармоқлари ва улардаги 54 дона кузатув қудуқлари ҳамда 37 дона қувурли ўтиш жойлари 2018 йилда коллекторни тизимли таъмирлаш-тиклаш лойиҳаси доирасида тозаланганлиги ва таъмирланганлиги аниқланди.

Бугунги кунда туманда тузилган ишчи гуруҳ томонидан юқоридаги ҳудудларда жойлашган 167,38 км узунликдаги коллектор тармоқлари ва ушбу ҳудуддаги суғориладиган йерларнинг мелиоратив ҳолати ўрганиб чиқилиб, ҳудуддаги сизот сувлар сатҳи 2354 гектар майдонда 1,5-2,0 метргача, 1333 гектар майдонда 2,0 метрдан пастда эканлиги ва босим сувлари таъсири остида коллекторлар ён қияликлари ўпирилиб, мазкур тизимдаги коллектор дренаж тармоқлари ва 5 дона назорат қудуқларининг техник ҳолати қониқарсиз ҳолатга келиб қолган деб топилди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, ишчи гуруҳ томонидан Қува туманидаги “КФК бўйлама” коллекторини 168,38 км қисми, 5 дона назорат қудуғини, 5 дона трубали ўтиш жойларини ва 1 дона галарея кўпригини 2023-йилда системали равишда тозалаш зарурлиги ва ушбу ишларни амалга ошириш учун лойиҳалаш ишлари амалга оширилаётганилиги аниқланди.