Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мурожаатлар ижобий ҳал этилмоқда.
2022-08-21 12:37:08 343
Куни кеча Рухсор телерадиоканали орқали жонли тарзда эфирга узатилган “Очиқ ойдин” теледастурида Қува тумани сектор раҳбарлари ҳамда масъул ташкилот раҳбарлари иштирок этишиб туманда аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳақида сўз юртилди.
Кўрсатув давомида Қува тумани фуқаролари томонидан ҳудудлардаги мавжуд муаммолар ҳам йўлланди. Билдирилган мурожаатларни ижобий ҳал этиш мақсадида туман мутасаддилари ишларни бошлаб юбордилар.
Жумладан Тошкент маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи аҳоли томонидан электр энергиясини яхшилаш юзасидан йўлланган мурожаат туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари Муслимбек Акбаров бошчилигидаги мутахассислар томонидан жойида ўрганилди. Муаммони ҳал этиш мақсадида 111-сонли 100 кВли трансформатор пункити катта қувватли 160 кВли трансформатор пункитига алмаштирилмоқда. Шунингдек носоз таянчлар хамда 0.4 кВли хаво линиялари тамирланмоқда.
Бундан ташқари Тожикқишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар томонидан йўлланган мурожаат юзасидан ҳудуд аҳолиси билан суҳбатлашилиб ҳудудда электр энергиясини яхшилаш мақсадида бажарилган ишлар ва йил якунига қадар амалга оширилаши режалаштирилган тадбирлар юзасидан тушунтиришлар берилди.
Хусусан хозирги кунда ҳудуддаги ТП 242-сонли трансформаторни юкини енгиллаштириш учун 10 кВли хаво линияси тортилиб 1 дона қуввати 160 кВа КТПс ўрнатилган. Шунингдек 0.4 кВли хаво линияси учун темир бетон таянчлар хамда замонавий СИП кабел тортиш бўйича лойиха смета хужжат асосида йил якунига қадар тўлиқ ишлар якунига етказилиши тушунтирилди.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки ҳар бир мурожаат туман сектор раҳбарлари ҳамда мутасаддилар назоратидан четта қолмайди ва ҳар бир мурожаат қонуний ўз ечимини топади.