Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2022-08-31 18:11:11 315
Телеграм ижтимоий тармоғи орқали туман ҳокимлиги томонидан совға тариқасида берилган тефал носоз ҳолатда эканлиги акс этган видеохабар тегишли тартибда ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги 710-сонли қарорига асосан Аҳолини рўйхатга олиш бўйича чора-тадбирлари белгиланган бўлиб, қарорга асосан август ойида уй-жойларни рўйхатга олиш мақсадида туман Статистика бўлимига 50 нафар ишчилар шартнома асосида бир ой муддатга иш ҳаққи тўлаб бериш шарти билан ишга қабул қилинган.
Амалга оширилган ишлар якунланганлиги ва байрам муносабати билан 50 нафар ишчи ҳодимларга эсдалик совғалари иш ҳаққиларига қўшимча тарзда тарқатилган.
Ҳозирда носоз тефал совға қилинган ҳодимнинг шахсига аниқлик киритиш жараёнлари амалга оширилмоқда. Сабаби туман статистика бўлимига совға қилинган маҳсулотнинг носоз чиққанлиги ҳақида хеч қандай мурожаат келиб тушмаган.
Шунингдек Қува тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ушбу маҳсулотлар ҳарид қилинган тадбиркорлик субъектига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун талаблари асосида белгиланган тартибда чора кўрилмоқда.
Ўрганиш якунлари бўйича қисқа муддатларда тўлиқ ва батафсил маълумот берамиз.