Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Оқ олтин” мавсумида илғор теримчилар ва қишлоқ хўжалиги ходимлари рағбатлантириб борилмоқда

×

 2022-09-23 21:27:02    249

PDF yuklash
Chop etish


Айни кунларда Қува тумани пахта далаларида йиғим-терим ишлари мавсуми уюшқоқлик билан давом этмоқда.

 

Хўжаликларда белгиланган барча агротехник тадбирлар йил давомида тизимли бажарилиб, ғўзанинг серҳосил, эртапишар, турли касаллик ва зараркунандаларга чидамли навлари парваришланди.

 

Умумий хирмонга 22 минг тоннадан зиёд “оқ олтин” етказиб бериш йўлида ташкил этилган 105 та терим отряди аъзолари томонидан йиғим-терим ишлари қизғин олиб борилмоқда.

 

Миришкор бободеҳқонларнинг заҳматли меҳнати эвазига етиштириштирилган ҳосилни териб олишда фаол иштирок этаётган кўнгилли теримчилар ва хўжаликлар аъзолари муносиб рағбатлантирилиб ҳам бориляпти.

 

Туман прокурори Отабек Тошматов ҳамроҳлигида Марғилон шаҳар прокукрори Шерзоджон Мавлонов бугун Дехқонобод ММТП ҳудудидаги фермер хўжалиги дала майдонларида бўлиб, ана шундай теримчилар, пахта етиштиришда фаол иштирок этган сувчи ва механизаторлар ҳолидан хабар олди.

 

Ҳудуддаги фермер хўжалик пахтакорлари жорий мавсум учун жами 696 гектар майдонга чигит қадаб, яқин кунларда 2474 тоннадан ошиқ пахта тайёрлаш маррасини кўзлаб туришибди.

 

Теримнинг бориши ва ҳашарчиларга яратилган шароитлар билан танишиб, теримчилар билан самимий мулоқот қилдилар. Уларга ҳалол ва баракали меҳнатларида унум ва барака тилади. Энг илғор теримчиларга ва хўжалик ҳодимларига эсдалик совғалари топширилди.