Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Қува туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси давом этмоқда

×

 2022-11-01 10:42:22    234

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда бир қатор ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда.

 

Мазкур лойиҳа доирасида тумандаги Давлат солиқ инспекцияси ҳодимлари 4-сектор ҳудудидаги кўп қаватли  уйлар атрофидаги бўш турган ер майдонларида хашар ўтказдилар.

 

Ўтказилган тадбир давомида сектор ҳудудига 1800 тупдан ортиқ манзарали, мевали ва гул кўчатлари экилди.

 

Халқимизнинг покликка бўлган интилиши, муқаддас динимизда ҳам ўз аксини топган. Миллий қадриятларимизда ҳам дарахт экиш савобли ва хайрли иш ҳисобланади.

 

Туманимизнинг гўзал қиёфаси, мусаффо ҳавосини асраш, фарзандларимизга обод юртни қолдиришимиз учун хар биримиз масъулмиз.