Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Қува туманида ёшлар хатлови жараёнлари қандай бормоқда?

×

 2022-11-18 12:39:39    309

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан яратилган тизим асосида маҳаллаларда иш бошлаган ёшлар етакчилари ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни “Ёшлар дафтари”га киритиш ҳамда аниқланган муаммоларни ижобий ҳал қилиш таклифларини тайёрлаш мақсадида “ёшлар баланси”ни қайта шакллантириш учун уйма-уй хатлов олиб бормоқдалар.

 

Тумандаги сектор раҳбарлари ёшлар хатлови жараёнларининг боришини доимий ўрганиб бормоқдалар. Ўрганиш давомида, ёшлар етакчиларининг ҳуқуқий-ижтимоий билимларини ошириш, “маҳалла бешлиги”нинг узвий ҳамкорлигини таъминлаш, аниқ ва ишончли маълумотлар асосида “ёшлар баланси”ни шакллантириш лозимлиги юзасидан тавсиялар берилмоқда. Ёшларга оид давлат сиёсатини тўлақонли амалга оширишда маҳаллада дуч келинаётган муаммолар атрофлича таҳлил қилинмоқда. Маҳалла раислари, ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси аъзолари ва бошқа масъулларга бу борадаги ишлар самарадорлигини янада ошириш юзасидан тегишли вазифалар топширилди.