Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ёшлар иштирокида учрашув ўтказилди.

×

 2022-11-29 19:16:05    215

PDF yuklash
Chop etish


Қува тумани 4-сектор ҳудудидаги Тахтакўприк маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Абу Али Ибн Сино номидаги жамоатчилик саломатлиги техникуми биносида ўқувчи талаба ёшлар иштирокида учрашув ўтказилди.

 

Учрашувда Қува тумани ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари Ойбек Баннопов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қува туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Муродилжон Мўйдинов, Фавқулотта вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Русланбек Ўрмонов, Қува туман Фавқулотта вазиятлар бўлими бошлиғи майор Жасурбек Ҳолматов ҳамда туман бўлими ҳодимлари иштирок этдилар.

 

Самимий ва очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёшларга соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди. Ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоб олдилар.

 

Шунингдек учрашув давомида ёшлар томонидан билдирилган 11 та мурожаатлар сектор раҳбари томонидан кўриб чиқилди. Билдирилган мурожаатларнинг 6 таси тегишли масъулларни жалб этган ҳолда жойида ижобий ҳал этилиб, қолган 5 та мурожаатлар юзасидан белгиланган тартибда тушунтиришлар берилди.