Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Қува тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг бир гуруҳ фахрийлари нафақага кузатилди

×

 2022-12-05 14:57:32    190

PDF yuklash
Chop etish


Қува тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги байрами арафасида йиллар давомида узоқ ва самарали меҳнат қилиб, ўзининг ҳалоллиги ва фидойилиги билан ёш кадрларга ўрнак бўлиб, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш соҳасида хизмат олиб борган бир гуруҳ ходимлар тантанали равишда нафақага кузатилди.

 

Ўтказилган тадбирда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи подполковник Илхомжон Қўчқоров, Қува тумани ҳокими Халимжон Умаров, сектор раҳбарлари, ҳамкор ташкилотлар ва ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

 

 «Нафақага кузатиш маросимини кузатар эканмиз, кетаётган ходимлар ўзи йиллар давомида самарали меҳнат қилиб келган касбидан узоқлаша олмаётгани, ватан равнақи ва халқ осойишталиги йўлида умрининг охиригача хизматга тайёр эканликлари уларнинг сўзларидан сезилиб турарди», дейди туман бўлими раҳбари Жасурбек Холматов.