Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик кўкрак нишони топширилди

×

 2022-12-06 14:26:53    373

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги байрамини халқимиз катта шоду хуррамлик билан кутиб олмоқда.

 

Мамлакатимизда янги демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида ўтган даврда амалга оширилган улкан ишлар, эришилган юксак натижаларда, ҳеч шубҳасиз, ҳаётимизнинг турли соҳа ва тармоқларида фидокорона меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг беқиёс ҳиссаси бор.

 

Давлатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини оширишга катта ҳисса қўшаётган, давлатимиз иқтисодиёти ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда ибрат ва намуна бўлиб келаётган, жамиятимизда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш, ёш авлодни соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш, уларни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда алоҳида фидойилик кўрсатаётган юртдошларимизни «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони эълон қилинди.

 

Қутлуғ байрам арафасида Қува тумани ҳокимлигида туманимиз фаолларининг бир гуруҳига “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди.

 

Тадбирда туман ҳокими ва ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, ҳуқуқ тартибот идоралари раҳбарлари ҳамда туман фаоллари иштирок этдилар.

 

Тадбирда сўз олган туман ҳокими Халимжон Умаров барча туманимиз аҳлини байрам билан муборакбод этиб, турли соҳаларда самарали меҳнат қилиб келаётган фаоллар ҳамда меҳнат фаҳрийларига кўкрак нишонларини топширди.