Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сектор раҳбарига билдирилган мурожаат асосида Тўптол кўчасига шағал тўшалди
2022-12-16 16:32:20 231
Қува тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Исломжон Хусанов иштирокида ўтказилган сайёр қабулда билдирилган мурожаат асосида Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинининг Тўптол кўчаси ички хўжалик йўлларига шағал ётқизилди.
Қайд этилишича, маҳалланинг янги кўчиб чиққан аҳоли хонадонлари жойлашган мазкур кўчанинг йўли аввал анчайин хароб ҳолатда бўлиб, шу хонадонларда яшовчи ўғил-қизлар ҳудуддаги 11-умумий ўрта таълим мактабига шу йўлдан қатнайди.
Мавжуд ноқулайликларни бартараф этиш мақсадида туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари жалб этилиб, йўлнинг 300 метр қисмига шағал тўшалди ва созланди.