Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ИШСИЗ ДЕБ ЭЪТИРОФ ЭТИШ

×

 2022-12-30 11:48:07    289

PDF yuklash
Chop etish


Сўнгги йилларда мамлакатимизда иш билан банд қилинмаган аҳолининг сони кун сайин камайиб бормоқда. Йилдан-йилга саноатимизда янги лойиҳаларнинг шаклланиши ортидан кўплаб иш ўринлари яратилмоқда, тадбиркорлик соҳсаининг ҳам кескин рифожланиши натижасида юртимизда секин асталик билан ишсизликка барҳам берилмоқда. Давлатда ишсизларнинг сони қанчалик кўпаядиган бўлса, давлатнинг ҳам халқаро даражадаги ўрни шу қадар пастлаб боради. Ушбу ҳолатда биз ишсизлик ҳақида фикр юритар эканмиз аввало ишсизлик тушунчасига тўхталиб ўтамиз.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 60-моддасига кўра: Ишсизлар — ўн олти ёшдан то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган меҳнатга лаёқатли шахслар (бундан таълим муассасаларида таълим олаётганлар мустасно).

16 ёшдан то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган меҳнатга лаёқатли шахслар.

Ишсизлик нафақаси ишсиз деб эътироф этилган шахсга у иш қидираётган шахс сифатида маҳаллий меҳнат органида рўйхатдан ўтган кундан эътиборан тайинланади. Ишсиз шахснинг нафақа олиш ҳуқуқи у иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб кечи билан ўн биринчи кундан эътиборан кучга киради.

Ишсизлик нафақаси ўн икки ойлик давр ичида кўпи билан йигирма олти календарь ҳафта давомида тўланади.

Ишсиз ишсизлик нафақасини олиш даврида иш қидириши ва ҳар икки ҳафтада камида бир марта маҳаллий меҳнат органига ишга ёки касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга, малакасини оширишга йўлланма олиш учун мурожаат қилиши шарт.

Ишсизлик нафақасининг миқдори қонунчилик билан белгиланади.