Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Билим-маънавият камоли

×

 2022-12-30 11:52:28    273

PDF yuklash
Chop etish


Маълумки, инсон камолотида билим эгаллаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Сабаби келажагимиз пойдевори билим даргоҳларида яратилади, бошқача айтганда, мамлакатнинг эртанги куни қандай бўлиши бериладиган таълим ва тарбияга боғлиқ.
Мамлакатимиз Конституциясининг 41-моддасига кўра “Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга” деб номланади. Унда бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир деб белгиланган. Яъни билим олиш Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси учун давлат муассасаларида бепул бўлиб, бунинг учун ҳеч қандай расмий тўлов мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикасида таълим қуйидаги турларда амалга оширилади:

  1. 1.     мактабгача таълим;
  2. умумий ўрта таълим;
  3. ўрта махсус, касб-ҳунар таълими;
  4. олий таълим;
  5. олий ўқув юртидан кейинги таълим;
  6. кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;
  7. 7.     мактабдан ташқари таълим.

Давлатимизда таълимга берилаётган эътибор нафақат ёшларимизни балки, ёши нисбатан каттароқ бўлган фуқароларимизни ҳам билим олишга, ўзининг устида ишлашга ундамоқда. Билимга, таълимга бўлган эътибор кун сайин ортиб бормоқда, мамлакатимизнинг туб аҳолиси маънавияти ортишига, фуқароларимизнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти юксалишига замин яратмоқда.